Latest news

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Олег Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида фикр билдирди News

Олег Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида фикр билдирди

«Андижон» етакчиси ва сардори Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва «Навбаҳор» билан бўладиган бўлажак беллашув борасида «Андижон» матбуот хизматига фикрларини айтиб ўтди.

«Ўз майдонимиздаги биринчи ўйиндан таассуротлар аъло даражада. Очилиш ўйинида катта байрам бўлди. Жуда қийин учрашув кечди. Менимча, ишқибозларга ёқадиган ёқимли ўйин бўлиб ўтди. Бундай қўллаб-қувватлов билан фақат ғалабага эришиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлисларимиз биз билан бирга. Ажойиб атмосферада тўп суриш бошқача.

Албатта, биринчи голимни ураман деб кутмагандим. Ҳар доим яхши ва сифатли ўйин кўрсатиш ва жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшиш мақсадини олдимга қўяман.

«Насаф»га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Ишонаманки, ўйиндан-ўйинга «Андижон» кучайиб боради ва биз қўшишимиз керак. Бу йил жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун курашади. Вақт ҳамда сабр керак. Биз эса охиригача ҳаракат қиламиз.

Дастлабки турларда ҳамма жамоа деярли бир хил ҳолатда бўлади. Кўпроқ ишлашимиз керак. Ўйлайманки, «Андижон»га битта ғалаба етишмаяпти. Битта ғалабага эришсак, ўйин ҳам янада «очилиб» кетади.

Ҳамма мухлисларни Наманганда қизиқарли ўйин кутяпти. Водий дербисига қизиқиш катта. Оддий ўйинлар қолмаган. Рақибни яхши ўрганиб, таҳлил қиламиз ва жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — дейди Олег Зотеeв.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика