ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."
01 oct 00:34
News
ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."
ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев Қозоғистонга қарши ўтказилиши керак бўлган баҳс бўйича изоҳ берди.
"Қозоғистон терма жамоаси билан ноябрда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо ўйин ўтказиладиган стадион масаласида келиша олмадик. Ўйлайманки, бу фақат вақт масаласи. Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари ўйин ҳақида олдиндан гапириб юборгани сабабли учрашув бекор қилинди деган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри эмас. Катта эҳтимол, Қозоғистонда маҳаллий журналистлар билан алоқаси бўлган инсон нотўғри маълумот тарқатган.
Умуман олганда, Қозоғистон билан алоқаларимиз яхши. Мисол учун, айни дамда UEFA Assist лойиҳаси устида бирга иш олиб бормоқдамиз," - дея ёзмоқда Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments