Latest news

17:00Про лига. "Арал" – "ФарДУ". Таркиблар эълон қилинди  0 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  9 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Даврон Ҳидоятов билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Даврон Ҳидоятов билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА вакиллари Тошкент вилояти футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

Равшан Эрматов Тошкент вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Даврон Ҳидоятов билан мазкур ҳудудда йирик халқаро спорт мусобақаларини қабул қилиш имкониятларини муҳокама қилишди. Вилоятнинг футбол ва умуман спорт борасидаги имкониятлари улкан эканлиги учрашув давомида алоҳида таъкидланди.

Ушбу ташриф мобайнида ЎФА мутасадди ва мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилиб, болалар-ўсмирлар футбол лигалари мусобақаларини юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент вилояти футбол академияси ва Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида қурилиш-реконструкция ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш ҳамда замон талабларига мос равишда жиҳозлаш каби масалалар бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган мини-олимпиадани ташкил этиш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Бу ёш спортчилар учун унутилмас тадбир бўлиши таъкидланди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика