Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  2 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  0 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, 17-28 апрель кунлари Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

"Унда қитъамизнинг энг кучли жамоалари бош соврин учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва футзал мутасаддилари мазкур йирик мусобақа олдидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Унга етарлича тайёргарлик кўрилгани, бир қанча йиғинлар ва халқаро учрашувлар ташкил этилгани қайд этилди. Футзал терма жамоамиз йирик турнирларда мунтазам иштирок этиб келаётгани айтилиб, бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этган ҳолда юқори ўринларни эгаллашига тилак билдирилди. 

Бутун халқимиз, футбол жамоатчилиги ва мухлислар мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаши, вакилларимиз эса бирдам бўлиб, Ватанимиз шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиши кераклиги, шунингдек, юртимиз мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Ўз ўрнида жамоа бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва жамоа сардори Дилшод Раҳматов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан яна бир бор жамоамизга омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Осиё кубогидаги иштирокини 17 апрель куни Австралияга қарши ўйин билан бошлайди", — дейилади хабарда.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика