Latest news

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  0 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  16 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  998 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

ЎФА раҳбарияти мундиал сафари олдидан Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти мундиал сафари олдидан Ўзбекистон футзал терма жамоаси билан учрашди

Маълумки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган 2021 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Футзалчиларимиз эртага Тошкентдаги машғулотларни якунлаб, Мадрид ва Порту шаҳарларида ўтадиган хорижий йиғинга жўнаб кетади.

Йиғинлар давомида вакилларимиз Испания, Португалия, Аргентина каби дунёнинг етакчи терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Шундан сўнг жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Литва пойтахти Вильнюс шаҳрига етиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти мундиал сафари олдидан Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби ва футзалчилар билан учрашди. Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси Жаҳонгир Усмонов, Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов иштирок этишди.

Учрашув аввалида Равшан Эрматов ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва футбол жамоатчилиги номидан футзал терма жамоамизга масъулиятли мусобақада омад ва муваффақиятлар тилади. Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида тинимсиз қилинган меҳнатлар ўз натижасини кўратишига ва делегациямиз юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, бош мураббий Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб, мундиал тайёргарлиги йўлида бир қатор етакчи терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ва хорижий мамлакатларда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиб берган ЎФА раҳбарияти ва масъул мутахассисларга жамоа номидан миннатдорчилик изҳор этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика