Latest news

20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  3 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади News

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси муассислигида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилмоқда.

Аввалроқ мазкур ташкилот нафақат футзал, балки соҳил футболи учун ҳам масъул бўлиши хабар қилинганди. 

25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти иштирокида тақдимот маросими ўтказилади. Тадбир "Ҳилтон" меҳмонхонасининг анжуманлар залида 19:00 да старт олади. 

Мазкур тақдимот маросимида футбол клублари вакиллари, футзал мутахассислари, ҳудудий ассоциациялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Унда янги ташкилот раҳбар органлари жамоатчиликка таништирилади. 

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисми журналистлар билан матбуот анжумани кўринишида давом эттирилади. Бунда янги ташкилот раҳбарияти ўзининг ривожланиш дастури, истиқболдаги режалар ва ОАВни қизиқтирган шу каби бошқа саволларга жавоб қайтаради. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётган барча спорт журналистлари тақдимотда иштирок этиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика