Latest news

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  1 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  11 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

Одил Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг асосий таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Фақатгина шундай ўйинлар орқали ёш ўйинчилар ўсиши мумкин" News

Одил Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг асосий таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Фақатгина шундай ўйинлар орқали ёш ўйинчилар ўсиши мумкин"

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Олимпия" - "Навбаҳор" (1:4) ўйинидан сўнг Одил Аҳмедов Championat.Asia'га ўйиндан таассуротлари ва "Олимпия"нинг бош мақсадлари ҳақида гапириб берди.

- "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида нима дея оласиз? Бу ўйин жамоангиз учун Ўзбекистон кубогидаги биринчиси бўлди.

- Яхши ўйнадик деб ўйлайман. Аммо, бизга тажрибали жамоа қаршилик кўрсатди, шу сабаб, албатта, қийин бўлди. "Навбаҳор" нима қилиш кераклигини билди, бизнинг ёшларимиз эса энди ўрганмоқда. Қаердадир шошишди, қаердадир ҳис-туйғуларни тутиб турушолмади. Улар ҳали ҳам болалар футболида ўйнамоқдамиз деб ўйлашмоқда деб айтса бўлади. Нимадир чиқмади, аммо умуман олганда мен мамнунман.

- "Навбаҳор"нинг бугун асосий таркиб билан чиққани сизни ажаблантирмадими?

- Аксинча, рақибнинг кучли таркиб билан ўйнашини хоҳлагандик. Бу ёшларимиз учун катта мотивация ва тажриба. Жамшид Искандеров, Темурхўжа Абдухолиқов ва бошқа кўплаб ўйинчиларга қарши ўйнаш фойдали. Бундай ўйинлар жуда муҳим - фақатгина улар орқали ўсиш ва қандайдир ўзини кўрсатиш мумкин.

- Мамлакат кубогида "Олимпия" олдида қандай вазифа турибди?

- Асосий мақсад - тарбияланувчиларимизнинг Суперлигада, мамлакатдаги турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаши ва сўнгра легионер бўлишлари.

- Мавсум сўнггига кўра Про Лигага чиқиш вазифаси турибдими?

- Йўқ, биз фақатгина ўйинчиларимизнинг ривожланишига эътибор қаратганмиз. Жамоа ҳар ўйинга чиқиши, майдонда бор кучини бериши ва футбол борасида ўсиши керак.


Эмиль Бермуҳамедов суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика