Latest news

14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  0 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  24 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди News

ОЧЛ. ОФК ҳисоблаш тизимини ўзгартирди ва энди Ўзбекистонда 3+1 учун имконият пайдо бўлди

ОФК янгиланган клублар рейтингини эълон қилди.

Бунгача Ўзбекистон умумий рейтингда 9, Ғарб минтақасида 5-ўринда эди. Янгиланган рейтингда эса Ўзбекистон умумий рейтингда 7, Ғарб минтақасида 4-ўринга чиқиб олди.

Бунга ОФК томонидан рейтингни тузишдаги ҳисоблаш тизимининг ўзгартиргани сабаб бўлди, деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Айни пайтдаги ҳолатга кўра Ўзбекистон 2023 йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 2та ва саралаш босқичида 2та клубга эга бўлиши кутилмоқда.

Ҳисоблаш тизими қандай ўзгарди? Олдинлари ОФК ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақасидаги клубларнинг очколарини қўшарди ва клублар сонига бўларди. Яъни 2021 йил халқаро майдонда юртимиз шарафини 3та клуб ҳимоя қилди ("Пахтакор", АГМК ва "Насаф"). Янгиланган ҳисоблаш тизимида ОЧЛ алоҳида ва ОФК кубоги алоҳида ҳисобланди. Яъни "Насаф"нинг муваффақиятли юриши очколаримизнинг янада кўпайишига олиб келмоқда.

Янада эътиборли томони Ўзбекистон 2022 йил ушбу рейтингда Ғарб минтақасида 3-ўринга чиқиб олиши кутилмоқда. Иккинчи ўриндаги Эрон биздан 0,405 балл кўп тўплаган. Агар бу фарқни йўққа чиқариб иккинчи ўринга чиқа олсак 2024 йилги мавсумда Ўзбекистонга ОЧЛда 3+1 квотаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 йилларда ОЧЛда Ўзбекистонга 1+1 квотаси берилган эди.



Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика