Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  14 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан" News

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Жанубий Корея клуби бош мураббийи Ли Бюнг Геун иштирок этди.

"Биз Осиё чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Биринчи уринишимиз у қадар омадли чиқмаганди. Бу сафар Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан кўра муваффақиятли бўлади", - дейди бош мураббий Ли Бюнг Геун.

"Олдинги иштирокимиздан яхшироқ ўйнаймиз деб ўйлайман. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик ва мақсадимиз юқори", - дейди футболчи Жин Хюк Ким.




- Корея клублари одатда фаворитлар қаторида тилга олинади. Бу йил ҳам мухлислар клубингиздан юқори натижалар кутишади...

- Бу нарса албатта бизни хурсанд қилади. Биз доим яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Жанубий Кореянинг барча клубларини кучли деб ҳисоблайман. Осиёда ҳам яхши савиядаги клублар етарлича.

Жин Хюк Ким: -
Осиё чемпионлар лигаси юқори савиядаги мусобақа ҳисобланади. Бу ерда иштирок этаётган барча клубларни кучли деб ҳисоблаш мумкин. Биз ҳам кучлилар қаторида тилга олинишга ҳаракат қиламиз.




- Ўтган мавсум "Ульсан Хюндай" клуби ОЧЛда ғолиб бўлганди. Жанубий Корея ва Япония клублари ўртасида хос қарама-қаршиликлар бўлади. Олдингизга қандай мақсад қўйилган?

- Биз олдимизга доим юқори мақсадларни қўямиз. Эртанги рақибимиз кучли жамоа, уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз. Япония клубларига қарши доим муваффақиятли ўйнашга уринамиз.

- Клубнинг бразилиялик тўпурари Чезинья Тошкентга келганми?

- Ҳа келган ва ўйинларга тайёр.





Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика