Latest news

08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  30 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  230

Нўъмон Ҳасановдан Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига жавоб News

Нўъмон Ҳасановдан Андрей Канчельскиснинг кечаги гапларига жавоб

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча "Андижон" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида клубда нима ишлар бўлганини, "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолат ачинарли эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Барчангизга маълумки, Андрей Канчельскис касалликдан тузалиб жамоа бошқарувига қайтгунига қадар унинг ёрдамчиси Нўъмон Ҳасанов мураббий сифатида майдонга олиб тушаётган эди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Биз бу борада Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Пахтакор" билан ўйинда дуранг ўйнадик, учрашувга жамоани ўзим тайёрладим. Ҳоким "Локомотив" билан ўйинга ҳам ўзингиз тайёрланг деди. Натижада рақибнинг ўйин услуби ва имкониятларидан келиб чиқиб тактика туздим, футболчиларни қайси чизиқларга жойлаштиришни кўриб чиқдим. "Локомотив" билан ўйинга 1-2 кун қолганда Канчельскис Азим Аҳмедовнинг жойини ўзгартиришни айтди. Натижада ўзим истаган таркибни тушурмадим. Ўйин давомида амалга ошириладиган захираларни ҳам Канчельскиснинг ўзи қўнғироқ қилиб айтиб турди. 

Лекин, кеча матбуот анжуманида бўлмаган гапларни айтгани мени ранжитди. Мен мураббийни ёмонламоқчи эмасман, нима бўлганда ҳам у бош мураббий, мен ёрдамчи. "Локомотив" билан ўйинга битта футболчини жойини ўзгартириш орқали тактика ҳам ўзгариб кетди, футболчиларни руҳияти тушуб кетди. 

Мана, "Андижон" билан ўйинга жамоани ўзи тайёрлади, ўзи тактика тузди. Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўйишимни сабаби, Игорь Голбанни ёнида ўйнайдиган футболчи керак эди. Яъни "Локо"ни ўйин услубидан келиб чиқиб. Биласиз, рақиб сафида Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ўта кучли ҳужумчилар ўйнайди. Мақсад уларнинг бемалол ўйнамаслигига қаратилган эди. Битта футболчини жойи алмашиши кўп нарсани ўзгартириб юборади. Марказий ҳимояда эса муаммоларимиз бор эди. "Андижон"ни юта олмадик, шундай бўлсада "Локомотив" билан ўйнни кавлаштириб кераксиз гапларни айтиш шарт эмас эди. Ҳозир айбдор мен бўлиб қолаётганим тушунарсиз ҳолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркакларча иш тутиш керак",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика