Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  7 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди" News

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 

- Терма жамоамизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланишда оқсаш кузатилди. Шуни эвазигами ёки омад келмагани туфайлими Ироққа ютқаздик. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Омад келмади демаган бўлардим. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Энг асосийси, йигитларимиз рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилиб майдонга тушишди, яъни 100 фоиз ютамиз деб ўйлашди. Бу – спорт. Уни алдаб бўлмайди. Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди. 2 та тўп ўтказиб юборганимиздан кейин фақат ҳужум қилдик, лекин қайта тикланиб олиш қийин бўлди. Кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдик, шуни эвазига яна асабийлашдик. Ўйлайманки, бу яхшиликка. Бундан хулоса чиқарамиз. 

- Ироқда эронлик мураббий ишламоқда. Ўзингиз ҳам кўп марта ироқликларга қарши тўп тепгансиз. Ҳозирги термада эронлик мураббий ишлаётгани таъсири сезилдими?

- Албатта. Яхши мураббийни жалб қилишган. Иши сезилмоқда. Ўйинида мазмун бор. Ироқ терма жамоасига Осиё чемпионатида омад тилаб қолган бўлардим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика