Latest news

09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  1 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  4 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  41 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  55

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади News

Ниҳоят! "Насаф"га 2020 йилги Суперлига кумуш медаллари топширилди. Рўзиқул Бердиев маросимда иштирок этмади

Tags :  Насаф
Бугун Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида "Насаф" футболчиларига 2020 йилги Суперлига учун кумуш медаллари топширилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев футболчиларни табриклар экан, Республикада учтадан бири бўлган жамоа албатта қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.

"Пандемия барчамиз учун оғир кечди. Лекин шуни алоҳида айтмоқчиманки, молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Насаф" қаҳрамонлик кўрсатди. Клуб ўз ваъдасида турди. Клуб кумуш медалларга эга чиқди. Демак, Республикада учта клубдан бири бўлган жамоани қўллашимиз керак", - деди Зойир Мирзаев.

Тақдирлаш маросимида Рўзиқул Бердиев билан боғлиқ масала шукунгача мураббий билан нега шартнома имзоланмагани ҳам сўралди. Клуб бош директори Сергей Кучеренко клуб бош мураббийи билан душанба куни шартнома имзоланишини айтиб ўтди. Бердиев куни кеча Тошкентда оёғини операция қилдиргани боис ушбу маросимда иштирок эта олмади.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" футболчилари ва раҳбариятига кумуш медалларни топширди.

Тақдирлаш маросимида клубнинг энг яхшилари турли номинацияларда тақдирланди.

Энг яхши хужумчи - Бобир Абдихолиқов

Энг яхши дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов

Энг яхши футболчи - Марко Станоевич

Энг яхши умидли ёш футболчи - Ҳусниддин Алиқулов





Номоз Чориев
Қарши шаҳридан махсус

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика