Latest news

09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  0 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  1 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  4 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  7 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14

Нидерландия чемпионатида тўплар нисбати 59:4 бўлган "Аякс" иккинчи поғонада бормоқда. Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин?! News

Нидерландия чемпионатида тўплар нисбати 59:4 бўлган "Аякс" иккинчи поғонада бормоқда. Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин?!

Tags :  АяксПСВ
Нидерландия чемпионатидаги ғайриоддий ҳолат тўғрисида фикр юритамиз.

"Аякс" ушбу мавсумда Европанинг энг ёрқин ўйин намойиш этаётган клубларидан бири ҳисобланади. Амстердамликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқчидаги 6 учрашувдан 6 тасида ғалаба қозонишган, ҳужумчи Себастьян Аллер 10 та гол билан турнир тўпурари бўлиб турибди. Нидерландия чемпионатида "Аякс" 19 ўйинда 59 та гол урди (ҳар бир ўйинда 3 тадан кўп дегани) ва атиги ТЎРТТА гол ўтказиб юборди!

"Камбюр"ни 9:0 ҳисобида таслим қилди.

19 та ўйиндан 7 таси 5:0 ҳисобида якунланди (АААААААА!)

14 ғалаба — барчаси қуруқ ҳисобда.

Шундай натижа бўла туриб, клуб "ПСВ"дан бир очко кам жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин дея ҳайратдан йқа ушлаётгандирсиз.

Балки "Аякс" "ПСВ" билан ўйинда мағлуб бўлгандир? Йўқ, ўзаро баҳсда Эрик тен Хаг шогирдлари азалий рақибини 5:0 ҳисобида тор-мор келтиришди.

Аслида, ҳамма нарса оддий: унчалик хушчақчақ бўлмаган ПСВ (тўплар фарқи 47:24) амстердамликлардан ғалабалари биттага кўпроқ ҳамда "Аякс"дан камроқ дуранг қайд этган. "Аякс"да иккита мағлубият ҳам бор (Утрехт ва АЗдан қабул қилинган).

Мана футбол қай даражада қизиқарли!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика