Latest news

23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  0 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  14 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  4 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  7 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади" News

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. "Шўртан" ўтган турда "Машъал"га қарши баҳсдан сўнг бизга қарши жиддий тайёргарлик кўриши аниқ эди. Тўғрисини айтганда, бугун мезбонлар биздан кўра яхшироқ ўйнашди.


- Бугун "Арал" қайси чизиқда яхшироқ ўйин намойиш этди?


- Ҳимояда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда 25 дақиқа яхшироқ ўйнадик. Кейин мезбонлар ўйинни кучайтиришди.


- Голдан сўнг қарши ҳужумда жамоа рақибни тутмоқчи бўлди. Бироқ хато эвазига гол ўтказиб юборди деб ҳисоблайсизми?


- Йўқ, хато эмас. Бу рақиб ҳужумчичисининг маҳорати эвазига юзага келди. Аслида голли вазият эмасди, кутилмаганда тўпни олдириб қўйдик.


- Бош билан кескин кураш юзага келгандаги вазиятни қандай баҳолайсиз?


- Ҳар икки жамоа вакили бирдек ҳаракат қилди. Бу билан ўз футболчимни оқламоқчи эмасман. Бироқ менга кўринишича, ҳар икки футболчи ҳаракатни бир вақтда бошлади.


- Қизил картчочкага муносабатингиз?


- Тўғри берилди деб ўйлайман. Хато қилган жазосини олади.


- "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Жавоҳир Отамуродов билан шартнома имзолагандинглар. Шу йигит кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрингиз?


- Жавоҳир бизларга кеч қўшилди. Ҳозир унда жисмоний ҳолати яхши эмас. Кўраяпмиз, у жамоамизда ўйнаб кета олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика