Latest news

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Неъматилла Қутибоев: "Ўйин охирида диққатни йўқотиб, жазоландик. "Динамо" ва "Локо" таркиб жиҳатдан Суперлигага даъвогар" News

Неъматилла Қутибоев: "Ўйин охирида диққатни йўқотиб, жазоландик. "Динамо" ва "Локо" таркиб жиҳатдан Суперлигага даъвогар"

Про лига 6-тури доирасидаги "Динамо" - "Арал" (2:0) учрашувидан кейин дастлаб нукусликлар бош мураббийи Неъматулла Қутибоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Самарқанд жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс шиддатли ўтди. Ўйин давомида ёмон ҳаракат қилмадик. Аммо фақат учрашувнинг охирида диққатни йўқотдик ва жазоландик. Гол киритилган вазиятда қарши ҳужумга чиқиб, қайтишга улгурмадик. 

Саламат Қутибоевнинг қайтиши жамоа ўйинини ўзгартирдими? Тажрибали ўйинчининг қайтиши, таркибимизни кучайтиргани рост, аммо ўтган мавсум Биринчи лигада ҳам шу услубда тўп сургандик. Тан олиш керак, Биринчи лига ва Про лига ўртасида фарқ катта, биз ҳали яна ишлашимиз керак. Таркибни бу йил кучайтира олдик. 

Молиявий ҳолатимиз қандай? Бу борада ҳозирча муаммо йўқ, ҳаммаси жойида.

Бу мавсумдаги мақсад? Мақсадимиз – ҳар ўйинда ғалаба учун курашиш. Шу орқали қандайдир натижа қайд этиш мумкин.

"Локомотив" ва "Динамо" билан баҳсимизни таққосласам, икки ўйинда ҳам гранд жамоаларга қарши муносиб тўп суришга интилдик. Айтишим мумкинки, "Динамо" ва "Локо" - тенг кучли жамоалар. Таркиб жиҳатдан ҳам икки клуб Суперлигага даъвогар", - дейди Нукус жамоаси бош мураббийи.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика