Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

"Нефтчи" - "Турон" ўйинидан сўнг четлатилган футболчиларнинг кейинги тақдири нима бўлди? Шерзод Абдураимов: "Дисквалификация бизни тарбиялади" News

"Нефтчи" - "Турон" ўйинидан сўнг четлатилган футболчиларнинг кейинги тақдири нима бўлди? Шерзод Абдураимов: "Дисквалификация бизни тарбиялади"

Хабарингиз, Про-лиганинг 2020 йилги мавсуми якунида бўлиб "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан сўнг юзага келган тартибсизликлардан сўнг мезбонлар сафида бир қатор футболчилар дисквалификацияга учраган эдилар.

Жумладан дарвозабон Шерзод Абдураимов, ҳимоячи Жамшид Қобуловлар 1 йил муддатга четлатилганлиги туфайли жорий мавсум Қирғизистон чемпионатида ўйнаб қайтдилар. Сайтимиз мухбири Шерзод Абдураимов билан боғланиб айни масалалар юзасидан интервью ташкил этди.


- Шерзод, дисквалификация муддати якунига қадар легионер сифатида Қирғизистон чемпионатида ўйнаганингиз ҳақида эшитдик. Айтингчи, бу жараён қандай юз берди?

- Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарорига кўра, бир йил муддатга футболдан четлатилгандик. Футболчи учун ўйин амалиётисиз қолиб кетиш жуда оғир холат ҳисобланади. Фарғона вилояти футбол ассоциацияси билан хамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциацияга мурожаат билан чиқдик. Мақсадимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик учун бошқа давлатда бўлса ҳам футбол ўйнаш, майдонга тушиш эди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бизни тушунган холда хориж чемпионатларида футбол ўйнаш учун имконият берди. Шундан сўнг Қирғизистон чемпионати вакили - "Каганат" клубидан мен ва ҳимоячи Жамшид Қобулов иккимизга чорлов бўлди. Биз бу таклифни қабул қилдик ва Қирғизистонга бориб "Каганат" таркибида чемпионатда иштирок этдик. Ҳаммаси кутилганидан яхши ўтди, қийин бўлса ҳам яхши мавсум ўтказдик деб айта оламан. Жамшид Қобулов ҳам мен билан биргаликда Қирғизистон чемпионатида иштирок этди, ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Ишонч билан айта оламан, Жамшид Суперлига даражасидаги ҳимоячи.


- Эндиликда сизда собиқ клубингизга, яъни "Нефтчи"га қайтиш имконияти борми? 

- "Нефтчи" ҳозирда Суперлигага қайтган ва жамоадаги рақобат жуда кучли. Собиқ жамоамга қайтишим учун янада кўпроқ ишлашим, кучли бўлишим керак. 


- Футбол мухлисларига, умуман футбол жамоатчилилигига нималарни айтган бўлардингиз

- Биласизми, дисквалификация бизни тарбиялади. Бир йиллик муддат давомида биз хато иш қилганимизни англаб етдик. Ҳозирга келиб бизга қўйилган дисквалификация муддати якунланди ва эндиликда имконият бўлса миллий чемпионатларимизда боримизни бериб ўйнашга тайёрмиз.


Муаллиф: Бекзод Толибов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика