Latest news

00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  0 23:57ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д". Ҳусанов захирада  0 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  3 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  1 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  194 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10

"Нефтчи" собиқ футболчиси: "Легионерларни ФИФА ҳимоя қилади, маҳаллий футболчилар одам эмасми?" News

"Нефтчи" собиқ футболчиси: "Легионерларни ФИФА ҳимоя қилади, маҳаллий футболчилар одам эмасми?"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажаргани ҳақида хабар чиқди.

Тез орада ФИФА клубдан трансфер тақиқини олиб ташлайди. Шу хабарни ўқиган "Нефтчи" клуби собиқ футболчиларидан бири сайтимиз билан боғланди ва ичидагиларни тўкиб сочди: 

"Клубларимиз доим легионер футболчиларнинг қарзларини биринчилардан бўлиб тўлаб беришади. Чунки уларни ФИФА ҳимоя қилади. Маҳаллий футболчилар эса "топар ойида олади". Нима маҳаллий футболчилар одам эмасми? Уларни оиласи, бола-чақаси йўқми? Йил давомида шу жамоа учун ўйнаймиз, лекин пешона теримизни ололмаймиз. Қизиғи бу нарса деярли ҳар йили такрорланаверади. Фақат "Нефтчи"да шунақа демоқчимасман. Ёки у клубда, ёки бу клубда шунақа бўлаверади. 2024 йилда "Нефтчи"да ўйнаган маҳаллий футболчилардан сўрангчи қачон охирги марта маош олишибди? Ҳозир ҳам клубда ўйнаётганлар дардини кимга айтишни ҳам билмайди. Чунки кўз-кўзга тушиши бор", - деди исм фамилияси сир қолишини сўраган "Нефтчи" собиқ футболчиларидан бири. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика