Latest news

09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  3 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1

"Нефтчи" икки нафар ёш футболчи билан шартномани узайтирди News

"Нефтчи" икки нафар ёш футболчи билан шартномани узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 2022 йилда Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини муддатидан илгари қўлга киритганлигини ҳамма яхши билади.

Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов янги мавсумга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик билан бориш мақсадида таркибни ёш, иқтидорли ўйинчилар билан мустаҳкамлаш масалаларига жиддий эътибор бермоқда. Бугун ёшлар жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Азаматжон Толибжонов билан тузилган 3 йиллик шартнома бунга яққол далилдир. Бу футболчи "Нефтчи" U-18 таркибида 21 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилишдан ташқари, тенгдошларига голли узатмаларни амалга оширишда ҳам ибрат кўрсатди. Шу боис, минг-минглаб мухлислар ва мутахассислар назарига тушди.




Бундан ташқари ёш дарвозабон Шоҳруҳ Асқаралиевга ҳам юксак ишонч билдирилиб, Суперлига жамоаси таркибида маҳорат кўрсатиш юзасидан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Маълумки, дарвозабон ҳар қандай учрашувда ўйин тақдирини ҳал қилувчи фигура ҳисобланади. Шоҳруҳ буни чуқур англаган ҳолда 2021 йилги мусобақаларда ўзининг ёрқин ва чиройли ўйинлари билан нафақат мураббийлар, балки кўпминг сонли футбол ишқибозларини ҳам эътиборига сазовор бўлди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика