"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади
02 feb 12:19
News
"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади
"Ушбу ташриф доирасида Туркиянинг номдор клубларидан бири "Бешиктош" футбол клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича учрашув ўтказилди ҳамда "Нефтчи" академияси ва "Бешиктош" клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашув давомида томонлар келгусида ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ёш футболчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, муҳим келишувларга эришдилар.
Имзоланган меморандум доирасида ҳар икки клуб академияларини ривожлантириш йўлида тажриба алмашиш, мураббийлар ва мутахассислар учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, иқтидорли ёш футболчилар билан ишлаш тизимини замонавий талабларга мослаштириш каби йўналишлар белгилаб олинди.


Шунингдек, келгусида "Бешиктош" клуби мутахассисларининг Фарғона шаҳридаги "Нефтчи" футбол академиясига ташриф буюриши, уларнинг иштирокида амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришилди.
Учрашув давомида "Нефтчи" клуби бош директори Мансурбек Тошматов "Бешиктош" клуби президенти Сердал Адалини "Нефтчи" академиясининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, "Бешиктош" клуби делегациясининг Фарғона шаҳрига расмий ташрифи бўйича ҳам томонлар ўзаро келишиб олдилар.
Мазкур ҳамкорлик "Нефтчи" академияси тарбияланувчилари учун янги имкониятлар эшигини очиб бериши, ёш футболчиларнинг халқаро тажриба орттириши ва келажакда юқори савияда шаклланишига хизмат қилиши кутилмоқда", – дейилади фарғоналиклар баёнотида.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments