Latest news

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  27 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Кимлар Туркияга боради? Клубларимизнинг янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида News

Кимлар Туркияга боради? Клубларимизнинг янги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида

Маълум муддатли танаффусдан сўнг Суперлига жамоалари янги мавсумга тараддуд кўришни секин-аста бошлаш арафасида туришибди.

Одатда бундай паллада аксарият клублар ўз қароргоҳларида тўпланишади. Таркиб аниқ бўлиб улгургач эса январь ойи охирлари, февраль ойи бошларида хориж йиғинига отланишади. Хўш, бу борада кимда қандай режа? Барчаси қуйидаги жадвалда келтирилган


Клуб номи

Йиғин санаси ва жойи

Пахтакор

05.01- 04.02 Тошкент 

05.02 – 20.02 Анталья

Сўғдиёна

04.01 – Тошкент

АГМК

03.01 – Тошкент. Хориж йиғини режада бор.

Насаф

3.01 – Қарши 

Бунёдкор

05.01 – Тошкент 

Навбаҳор

06.01 20.01 – Анталья 

Локомотив

10.01 - Тошкент 

Қўқон-1912

04.01  09.01 -  Қўқон

11.01  21.01  - Тошкент 

25.01  05.02  - Фарғона 

09.02  19.02 -  Тошкент

22.02   01.03 - Қўқон

Қизилқум

07.01 – Навоий. Хориж йиғини режада бор

Сурхон

Аниқ эмас

Металлург

11.01 19.01 – Бекобод

20.01 01.02 – Тошкент 

03.02 18.02 - Анталья

Динамо

05.01 - Самарқанд

Олимпик

04.01 – Тошкент

03.02 – Туркия

Нефтчи

06.01 17.01 – Тошкент

20.01 10.02 – Анталья

Учинчи босқич Фарғона 


Юқоридаги маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, 7та клуб янги мавсумга тайёргарлик жараёнида хорижда йиғин ўтказади. Қолган клублар эса ўз имкониятларидан келиб чиқиб Тошкентда ёки ўз қароргоҳларида машғулотларни олиб боришади. Ўтган йили ҳам деярли худди шу жамоалар чет элда тараддуд кўрган. Бу мавсум аввалидан Суперлигага чиққан "Нефтчи" улар орасига қўшилди. Пойтахтнинг икки клуби "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўз қароргоҳида тайёргарликни олиб боради. 

Балки режаларга ўзгартириш киритилиб хорижга чиқадиган жамоалар сони яна кўпайиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Буни эса вақт кўрсатади. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика