Latest news

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  24 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  8 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  14 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер... News

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер...

Мирлан Мурзаев Наманган клубининг машғулотларида иштирок этаётгани тўғрисида хабар чиқди.

Фахриддин Рўзиев телеграмдаги каналида қирғиз форварди ҳақида сизни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи маълумотларни келтирди.

1990 йилда туғилган футболчи фаолиятини "Дордой"да бошлаган. Унинг терма жамоадаги дебюти 18 ёшида Непалга қарши баҳсда содир бўлган.

Мурзаев 2010 йилнинг январида Москванинг "Локомотив" клубига трансфер бўлади. У "темирйўлчилар"нинг асосий таркибига киролмай, ўринбосарлар жамоаси сафида ярим йил қолган.

Ўзини легионер сифатида Туркия, Исроиль, Кипр ва Ҳиндистонда ҳам синаб кўрган. Ҳозирги (ёки охирги) жамоаси "Алга".

Ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай оладиган футболчи қирғиз чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири ҳисобланади (250 минг евро).

Баъзи манбаларга кўра, у Қирғиз Республикаси терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (15).

У "Навбаҳор"нинг асосий посбони Ўткирбек Юсупов дарвозасига бир марта гол урган. Бу воқеа март ойида ўтказилган "Navruz cup-2022"да содир бўлган эди.

Шунингдек, Мурзаев ижтимоий тармоқларда анча машҳур. Унинг инстаграмда 100 мингга яқин кузатувчиси бор. Бу борада "Навбаҳор"нинг ҳеч қайси футболчиси Мирланга тенглаша олмайди...

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика