Latest news

13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  5 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  4 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23

"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади News

"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" клуби ўз сафига Жамшид Болтабоев ва Муҳаммадали Ғиёсовни қўшиб олди.

"Навбаҳор" ёзги трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган эди. Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли, тезкор, ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ғиёсов жамоамиз билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 

Мазкур футболчи 2002 йил, 30 август куни Бухорода туғилган. Муҳаммадали Ғиёсов фаолиятини 2019 йилда "Бухоро" жамоасида бошлаган. 2020 йилги мавсумда илк бор асосий таркибда дебют қилган. 2021 йилги мавсумдан Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2023 йилнинг ёзидан "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлаган. Ўша йили иккинчи давра ўйинларида "Қизилқум" таркибида 13 та ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсумда Навоий жамоаси сафида барча мусобоқаларда 25та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсум якунида Навоий жамоасини тарк этган ва Фарғонанинг "Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Жорий йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп сурган.  

Сўнгги уч мавсум (2022-2023-2024)да жамоа сафида тўп суриб ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. 

Футболчи 1996 йил, 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп суриб, давралар оралиғида қадрдон бўлган жамоасига қайтди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика