Latest news

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

“Навбаҳор” Россия клуби билан ҳамкорлик қилади News

“Навбаҳор” Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” ПФК хориж клублари билан ҳам ҳамкорлик соҳасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, куни кеча "Навбаҳор" клуби раҳбарияти собиқ иттифоқ ва Россия футболида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлган, жаҳон футболига кўплаб маҳоратли футболчиларни етказиб берган, янги мавсумни Россия Премьер-лигасида бошлайдиган Москванинг “Торпедо” клуби раҳбарияти билан учрашишди.

Учрашув давомида ҳар икки клуб вакиллари турли йўналишлар, шу жумладан, клуб академиялари, ҳар икки жамоа мураббий ва футболчилари борасида тажриба алмашиш, ўзаро назорат ўйинлари ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик борасида келишувга эришишди.

Шунингдек. учрашув давомида “Торпедо” клуби вакиллари "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдиришди.

Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни “Торпедо” жамоасида бошлаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

"Навбаҳор"нинг "Торпедо" билан ҳамкорлиги самарали давом этишига тилакдошмиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 



Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика