Latest news

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  11 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  4 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

"Насаф": "Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди" News

"Насаф": "Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди"

Coca Cola Суперлигасининг 21-турида "Насаф" Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қуйидагича материал чоп этди. 

"Беллашув бухоролик ҳакамларнинг ғалати қарорлари билан эсда қолди. Учрашувнинг 60-дақиқасида рақиб майдонига кириб борган Ойбек Бозоров қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда Танташев ҳеч қандай қоида бузилмаган деб ҳисоблади. (ВИДЕО)

VAR ҳакамлари ҳам Бозоров йиқилган вазиятга эътибор беришмади. Аммо 81-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов билан бўлган вазиятда эса Ильгиз Танташев дарвозамиз томон пенальти белгилади. (ВИДЕО)

Танташевнинг сўнгги қарори "аждарлар"ни қимматли икки очкодан мосуво қилди. "Насаф" майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?!", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувнинг 85-дақиқасида бош ҳакам Танташев Жавоҳир Қаҳрамонов билан рўй берган ҳодисани VAR'да кўриб чиқиб, шу орқали "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу эса тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика