Latest news

15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  0 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  14 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  16 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда" News

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан "Насаф" мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор" жамоаси ҳақида фикрларингиз...
- "Бунёдкор" мамлакатимизнинг гранд клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ҳурматга лойиқ. Бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўртасидаги баҳс. Жуда кучли кураш кечади деб ўйлайман.

- "Насаф" ниманинг эвазига кубокни қўлга киритиши мумкин?
- Футболчиларимизнинг маҳоратига ишонамиз. Барча ўйинчилар худди сўнгги учрашувга тушгандек ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ. Бутун Қашқадарё халқи кубокни Қаршига олиб келинишини кутмоқда.

- "Насаф" мухлислар клуби финалга қандай тайёргралик кўрмоқда?
- Финалга ўзгача тайёргарлик кўраяпмиз. Қўллаб-қувватлаш ажойиб бўлади. Уйдами, сафардами фарқи йўқ биз доим жамоамизни қўллаб келганмиз. Жиззахдаги ўйинга "Насаф" мухлислари футболчилардан ҳам кучлироқ тайёргарлик кўрмоқда десам янглишмайман.

- Финалда "Насаф" қандай таркибда майдонга тушади? Тахминингиз.
- Тўғриси тахминий таркибни айта олмайман. Буни мурббийлар ҳал қилишади. Лекин ўша куни барча асосий футболчиларимиз майдонга тушишига ишонаман.

- Финал учрашуви Жиззахда ўтишига муносабатингиз...
- Жуда яхши муносабатдамиз. Сабаби олдинлари финал фақат Тошкентда бўларди, вилоятдаги мухлисларнинг кўпчилиги финалга бора олмасди. Ўтган йилдан бошлаб ҳал қилувчи баҳслар вилоятларда ўтказила бошланди. Иккала жамоа учун ҳам нейтрал бўлган Жиззах варианти танланганидан хурсандмиз. Кейинги йилларда ҳам бошқа вилоятларга финал ўйинлари топширилишини истаймиз.

- Тахминий ҳисоб?
- Ҳисобни тахмин қила олмайман. Лекин "Насаф" жамоамизнинг ғалабасига ишонаман.


Бироздан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби етакчиси Шавкат Имомовнинг фикрлари тақдим этилади.



Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика