Latest news

22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  0 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  23 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  23 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  12 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1

МЮ молиявий барқарорлиги учун юзлаб ходимларни бўшатган клуб энди чипталар нархини оширмоқда News

МЮ молиявий барқарорлиги учун юзлаб ходимларни бўшатган клуб энди чипталар нархини оширмоқда

"Манчестер Юнайтед" келгуси мавсумдан абонемент нархларини оширишини эълон қилди.

Англия клуби 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб уй ўйинлари учун мавсумий абонемент нархларини тахминан беш фоизга – ўртача ҳар бир ўйинга 2,50 фунтга оширишини маълум қилди.


Шунга қарамай, клуб 16 ёшдан кичик мухлислар учун нархларни музлатиб қўйди, "бу эса клубнинг "Олд Траффорд"га келгуси авлод мухлислари учун кириш имкониятини сақлаб қолишга бўлган интилишини акс эттиради".


"Бошқа тоифалар учун нархларни ошириш мухлислар учун чипталарни харид қилиш имкониятини сақлаш ва клубнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ўртасида мувозанатни таъминлашга қаратилган", – дейилади баёнотда.


"Қаторасига 11 йил давомида ўзгармаган нархлардан сўнг, охирги икки мавсумда нархларни беш фоизга оширдик ва операцион харажатларнинг узлуксиз ўсишини қоплаш учун бу ишни келгуси мавсумда ҳам амалга оширишни режалаштирмоқдамиз.


Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, нархлар ўн йил олдингига нисбатан анча паст ва Англиянинг шимолий ғарбидаги ўхшаш клублар билан бир хил даражада қолмоқда.


Биз нархларнинг ҳар қандай ошиши нохушлигини тушунамиз, айниқса жамоа юқори натижалар кўрсатмаётган даврда. Шунинг учун нархларни музлатиб қўйиш таклиф қилинган далилларни диққат билан эшитдик.


Бироқ, харажатлар ўсиб бораётган ва клуб молиявий муаммоларга дуч келаётган бир пайтда нархларнинг аввалги даражада сақланиб қолиши тўғри бўлмас эди, деб ҳисоблаймиз.


Биз энг ёш мавсумий абонемент эгаларига ҳар қандай нарх оширишдан ҳимоя қилдик, шу билан бирга клубга жамоани яхшилаш учун етарли молиявий заҳирани таъминладик", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг ижроий директори Омар Беррада.


Олдинроқ, МЮ раҳбарияти клубнинг молиявий барқарорлигини сақлаб қолиш учун бир неча юз ходимларни ишдан бўшатган эди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика