Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Музаффар Абдуллаев: "Маҳорат эвазига рақибларимизни мағлуб этдик" News

Музаффар Абдуллаев: "Маҳорат эвазига рақибларимизни мағлуб этдик"

Бугун Фарғонада "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси якунига етди.

Турнир якунида сайтимиз мухбири "Мусобақанинг энг яхши дарвозабони" номинацияси ғолиблигини қўлга киритган тажрибали дарвозабон Музаффар Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқди.





- "Ҳоким кубоги" мусобақаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликнинг бир қисми бўлди" - дейди тажрибали посбон. "Дастлаб "Қўқон-1912" жамоаси ушбу мусобақада шунчаки иштирок этмоқда деган гап-сўзлар ҳам тарқалди. Биз олдимизга "Ҳоким кубоги" мусобақасида ғолибликни мақсад қилиб қўйдик.

Албатта, ғолибликни қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Турнир давомида бизга жиддий рақиблар дуч келишди. Биз астойдил ҳаракат ва маҳорат эвазига рақибларимизни мағлубиятга учратдик.

"Энг яхши дарвозабон" номинациясида ғолиб чиқиш албатта ёқимли. Бундай эътироф футболига қўшимча иштиёқ беради, ҳаракатга ундайди.

Турнир давомида узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган жамоамиз мухлисларига раҳмат айтамиз. Албатта, Суперлига ўйинларида ҳам уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Янги мавсумда жамоамиз билан биргаликда юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилганмиз" - дейди Музаффар Абдуллаев.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика