Latest news

15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди (таҳлил)  3 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  4 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  45 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  8 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  20

Мурод Отажонов: "Таркибни кучайтиришимиз керак" News

Мурод Отажонов: "Таркибни кучайтиришимиз керак"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Отажонов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир бўлди. Ҳужумда ўйнаш оғирлик қилди. Тўп назоратини қўлга олдик, аммо вазиятларни якунлашда муаммолар юзага келди. Тезроқ ўйнашимиз лозим эди. Рақибга вақт бердик. Йигитларга эътироз йўқ. "Қизилқум"га ҳам очко керак эди. Улар бугун яхшироқ ҳаракат қилишди. 

- Жамоага янги директор тайинланди. Янги раҳбар билан ўзаро суҳбатлашдингизми? Жамоанинг иккинчи даврадаги режалари ва бошқа масалалар борасида фикр алмашдингизми?

- Директоримиз футбол ичида катта бўлган инсон. Шу сабаб ҳам, улар вазият қандай эканлигини жуда яхши биладилар. Биринчи даврани тугатдик, энди ҳар томонлама ўйлаб, қайси томонга юришимизни муҳокама қиламиз. Жамоа таркибини кучайтиришимиз керак. Гол уролмаяпмиз, олдинга тезроқ ўта олмаяпмиз. Ишлашда давом этамиз.

- Расул Йўлдошевнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ў қўлидан келганча ҳаракат қилди. Икки ҳафталик жароҳатдан сўнг қайтди. Ўтган ўйинда ҳам унга имконият бердик. Ҳозир ҳам имкониятга эга бўлди. Пенальтидан гол ура олмади. Буни умуман ёмон жойи йўқ, футболда бўлиб туради. У ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Вазият ҳар хил бўлади. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Иванович анча яхши таассурот қолдираётганди, аммо у жароҳатда экан. Иккинчи даврада ҳам у жамоада қоладими?

- У жароҳатидан қутилиб, жамоа сафига қайтади. Унга ҳам катта ишонч билдиряпмиз ва сафга қайтишини кутмоқдамиз. Иккинчи давра олдидан таркибга янги ўйинчиларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика