Latest news

17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  0 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  3 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  15 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1

Мураббийлар "надбавка"си, "Футбол маркази" фаолияти, Фарғонада футбол маҳорат мактабларининг ташкил этилиши. Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан интервью News

Мураббийлар "надбавка"си, "Футбол маркази" фаолияти, Фарғонада футбол маҳорат мактабларининг ташкил этилиши. Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан интервью

Сайтимиз ўқувчилари худудий мухбирларимизга ўзларини қизиқтирган саволларини йўллаб келишади.

Фарғона шаҳрида "Футбол маркази" ташкил этилганлигидан кўпчилик маҳаллий футбол мухлисларининг хабари бор албатта. Бизга айни ушбу марказ фаолияти, хусусан марказ ўрнида футбол маҳорат мактабини ташкил этиш юзасидан бир қатор саволлар келиб тушди. Фарғоналик мухбиримиз мазкур масала юзасидан вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан учрашиб бир қатор саволлар бўйича интервью ташкил этди. Қуйидаги интервьюнинг тўлиқ матни келтирилмоқда.

- Носир ака, "Футбол маркази" биноси қачондан Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ихтиёрига берилган?


- Авваламбор барчага ассалому алайкум. "Футбол маркази" биноси 2020 йил 19 май куни Фарғона шаҳар ҳокимининг қарорига кўра вилоят футбол ассоциацияси ихтиёрига берилган. Мазкур қарорга асос сифатида 2020 йил 22 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг "Худудий футбол ассоциацияларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 311-сонли Қарорини кўрсатиш мумкин. Мазкур Қарордан аввалроқ муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари қабул қилинган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 311-сонли Қарорида кўрсатилишича, ҳар бир худудий ассоциациялар қошида "Футбол маркази" ташкил этилиши белгилаб қўйилган. "Футбол маркази"да камида 1 та спорт зали, 3 та машғулот майдони, мажлислар зали ва синф хоналари бўлиши, шунингдек вилоят футбол ассоциацияси ходимларини фаолияти учун моддий-техникаси базаси шакллантирилиши вилоят ҳокимликларига топшириқ сифатида кўрсатилган. Шунга кўра ҳозирда бир йилдан ошди, вилоятимизда ягона бўлган "Футбол маркази" ташкил этилган. Ушбу марказни ташкил этишдан мақсад - вилоят терма жамоаларига, "Спорт мактаблари лигаси", "Профессионал футбол мактаблари лигаси" қабилидаги 6 та ёш тоифасидаги ёш футболчиларга мусобақаларни ташкил этиш ва машғулотлар ўтказиш каби вазифалардан иборат. Бу футболи ривожланган мамлакатларда, мисол учун Германия, Япония, Бельгия каби давлатларда бунақа марказлар ҳар бир шаҳар ва туманида бор экан. Шулардан келиб чиқиб бизда ҳам ҳар бир вилоятда "Футбол маркази" ташкил этиш мақсади шаклланган. Ўша давлатларда тан олиб айтиш керак, футболи биздан кўра юқорироқ даражада шаклланиб улгурган.

Вилоят терма жамоалари "Футбол маркази"да ўқув-машғулот йиғинида иштирок этганда белгиланган назариялар ва назорати кучайтирилган холда турли машғулотларда иштирок этади. Бир ҳафталик йиғин давомида камида 2 та назорат учрашуви ўтказади. Бундан ташқари жалб этилган мураббийлар ўқув хоналарида футболчилар билан бирга уларнинг ҳаракатлари ва кўрсатаётган ўйинларини таҳлил қилишади. Таҳлил бор жойда, ўсиш бўлади. Худудий БЎСМларда бу каби шароит йўқ. Туман ва шаҳарларда ишлаётган мураббийлар футболдан кўра кўпроқ якка курашларга асосланган спорт турлари - бокс ёки кураш каби йўналишларга ўтиб кетишаяпти. Футбол - жамоавий ўйин, натижа қилиш осонмас. Бошқа спорт тури вакиллари ҳафа бўлишмасину лекин бокс ёки курашда бир кишининг маҳорати эвазига ютуқ қўлга киритилади. Футболда эса бир жамоада 11 нафар футболчи ўйнайди, бунда барча механизм бирдек ишламаса натижага эришиб бўлмайди. Натижа бўлмаса табиий холда мураббий "надбавка" (устама) олмайди. Биз айни масала юзасидан таклиф лойиҳасини ишлаб чиқдик, бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига хат билан чиқмоқчимиз.



 
- "Футбол маркази"да мавжуд майдон ва биноларда турли мусобақалар мунтазам ташкил этиб келинади. Доимий фойдаланиш натижасида майдон ва бинолар таъмирталаб холатга келиб қолиши мумкин. Шундай холатларда майдон ва биноларнинг таъмирланиши учун маблағлар қаердан олинади? Умуман буларни амалга ошириш механизми қандай?


- Тўғри айтдингиз, йиллар мобайнида бино ва майдонларнинг холати табиий холда ўзгариши мумкин. 2015 йилда ушбу бино фойдаланишга топширилган экан. "Нефтчи" футбол клуби қошида футбол мактаби бор, уларнинг балансига берилган. "Нефтчи" қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг ушбу бинодан маълум бир муддат фойдаланилмаган. Кейинчалик ушбу бино вилоят футбол ассоциацияси ихтиёрига ўтказилди. Биз йиллар мобайнида майдон ва бинолар холатини ўзгариши, эскиришини ҳисобга олиб вилоятдаги 10 та корхона ва ташкилотлар билан шартнома тузганмиз. Улар бошқа йўналишдаги ташкилотлар ҳисобланади, хамкор сифатида жалб этилган. Ушбу корхона ва ташкилот ходимлари келиб "Футбол маркази" майдонларида футбол ўйнаб кетади, биз уларни зарурий анжомлар билан таъминлаймиз. Белгиланган меъёр асосида улар бизнинг ҳисобимизга пул ўтказиб беришади. Шу маблағлар ҳисобидан майдон ва биноларни мунтазам таъмирлаб боришни, соз холатда ушлаб туришни мақсад қилганмиз. Бу барибир ҳозирча жуда кам, марказдан унумли фойдаланиш даражасини янада оширишимиз керак. Вилоят ҳокимига ваъда берганман, 2 йилдан сўнг ассоциация тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаш даражасига етиб келади. "Футбол маркази"да 50 та ўрин, 50 кишилик ошхона ва 150 кишилик мажлислар зали мавжуд. Насиб бўлса вилоятимиз ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозоровнинг қабулларида бўлиб, у кишига марказни янада ривожлантириш бўйича таклиф киритмоқчиман. Бу марказ ўрнида футбол маҳорат мактаби ташкил этиш мумкин эмас экан. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг Фарғонага ташрифи давомида сўраганмиз. Равшан Сайфиддинович айни дамда фойдаланилаётган бино негизида эмас, балки худудларда футбол маҳорат мактабларини ташкиллаш бўйича тавсия бергандилар. Футбол маҳорат мактаби ташкил этиш учун бино қуввати 150 кишидан иборат бўлиши керак экан. Биз ўзимиз ҳоҳлаганимиз билан бу ерда футбол маҳорат мактаби ташкил этиб бўлмайди. Агар мумкин бўлса биз таклиф берамизми, йўқми ташкил қилинар эди. Айни вақтда муҳтарам Президентимиз Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда яна 3 та футбол маҳорат мактаби ташкил этилиши 2025 йилга қадар мўлжалланган "Йўл харитаси"га киритилган. Вилоятимиз ҳокими томонидан бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун раҳмат.

Футбол маҳорат мактаби ташкил этилишини ўзига яраша критерийлари бор. Масалан етарлича ётоқхона ва ўқув хоналари бўлиши керак. Бу ерда аввал "Нефтчи" футбол клуби қошидаги футбол маҳорат мактабидан сараланган ўқувчилар учун мунтазам йиғинлар ташкил этиш мўлжалланган. Яъни кўпи билан 40 нафар ёш футболчи яшаши ва машғулотлар олиб бориши учун шароит бор. Камида 150 ўринга эга бўлмаган бино футбол маҳорат мактабини ташкил этиш учун қўйиладиган талабга тўғри келмайди. "Нефтчи" қуйи лигага тушганидан сўнг бу бинога қўйилган мақсаддан фойдаланилмай қолган.



Биз ҳозирда қўшимча 3 та футбол маҳорат мактабини ташкил этиш учун худудларда жойларни ўрганяпмиз. Қўқон шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш коллежи, Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуасининг айрим қисмларини, Фарғона шаҳридаги "Нефтчи" футбол мактаби биноларини футбол маҳорат мактабларига айлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқаяпмиз. Ҳозирда ўша Қиргулидаги "Нефтчи" спорт мажмуасида назарда тутилган жой ҳам футбол маҳорат мактабларига қўйилган талабга жавоб бермаяпти, у ерда 70-80 та ўрин бор экан.

Мен шу марказ орқали 3 та ёш тоифасида вилоят терма жамоаларини шакллантириш бўйича ишламоқдаман. Жами 6 та мураббий бириктирамиз, улар худудларда селекция ишларини олиб боришади. 3 та ёш тоифасидаги марказга жалб этилган футболчиларнинг яшаш жойи шу ерда бўлади. Уларни йиллар давомида тайёрлаймиз, озиқ-овқат, витаминизация, керакли анжомлар, кийим-бош ва машғулот майдонлари билан таъминлаймиз. Бу 3 та босқичда ташкил этилади. Сўнги учинчи босқич битирувчилари футбол клубларига трансфер кўринишида берилади. Трансфер суммаси ёш футболчига футбол марказида таҳсил олиши жараёнидаги қилинган ҳаражатдан келиб чиққан холда белгиланади. Энг яқин худудаги умумтаълим мактабларига бириктирилган холда уларни таълим олишларига шароит яратилади.

Ёш футболчиларнинг ота-оналари билан шартнома тузамиз ва кейинчалик улар тайёр холга келганидан сўнг футбол клубларига трансфер қилинади. Юқорида 2 йилдан сўнг ассоциация ўз-ўзини тўлиқ таъминлайди деганимнинг боиси шу. Бу ерда таҳлилчи, шифокор, медиа хизмати вакили каби қўшимча мутахассислар бўлади. Асосий мақсад вилоятда футболни янада ривожлантириш, турли ёшлардаги терма жамоаларга футболчиларни етказиб беришдан иборат.

"Футбол маркази" биносида келажакда Фарғона футболи тарихини акс эттирувчи музей ташкил этишни режалаштираяпмиз. "Нефтчи"да кўп йиллар ишлаган Лев Викторович Вахтин билан бу борада гаплашдик, у кишида вилоят футболи тарихига оид жуда кўп манбалар бор экан. Биз музейлаги манба ва суратларни йиллар кесимида мослаб жойлаштиришни, кириб кўрган киши ўзини айнан ўша даврга тушиб қолгандек ҳис қилишини, вилоятимиз футболи тарихи ҳақида тегишли маълумотларни тўлиқ ола билишига эришмоқчимиз.




- Сўх туманида футболни ривожлантириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?


- Яқинда Сўх туманига вилоят футбол ассоциацияси вакиллари бориб, "Дўстлик кубоги" мусобақасини ташкил этмоқчимиз. Ушбу ташрифимиз давомида Сўх тумани ҳокими ва бошқа мутассиддилар билан учрашиб у ерда футбол клубини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишни мақсад қилганмиз. Кези келганда айтиб кетаман, "Қўқон-1912" клуби раҳбари Бахтиёр Толипов вилоят футбол ассоциацияни турли масалаларда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Масалан, Сўх туманига бораётганимизни айтганимда 20 та тўп, 20 та икки хил футбол либослари беришди. Рамазон ойидан сўнг Сўх туманига бориб режа қилинган тадбирларни ўтказмоқчимиз.

- Футбол ичида юрганимдан келиб чиқиб журналистик таклиф берсам. Ёзнинг иссиқ ойларида миллий чемпионатларимизда танаффус юзага келади. Шу вақтда футбол клублари салқин жойларда, масалан тоғли худудларда ҳордиқ чиқаришга эҳтиёж сезадилар. Айнан ўша вақтда худди "Ҳоким кубоги" мусобақаси каби Сўх туманида турнир ташкил этилса бўладими? Масалан бир ҳафтага мўлжалланган "Фарғона вилояти футбол ассоциация кубоги" мусобақаси. Имконияти бор клублар олиб борилади, у ерда футбол учрашувлари ташкил этилади, натижада ушбу худуд аҳолиси ҳам катта футболдан баҳраманд бўларди. Шуларни амалга оширса бўладими?

- Яхши таклиф бўлди. Сўх туманида бу каби турнир ташкил этиш мақсадимиз аввалдан бор эди. Масалан "Цементчи" каби жамоалар Сўхга борса, худуд аҳолиси катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлиши табиий. Ишониб айтиш мумкин, вилоятимиз ҳокими, Сўх тумани ҳокими бу таклифни қўллаб-қувватлайдилар. Бу Сўх туманида футболни ривожлантириш, келажакда худудда футбол клубларини шаклланишига туртки бўлади.

- Вилоятда иккинчи лига қачондан старт олади? Турнирда иштирокчилик бадали қанча?


- Биз мазкур масала бўйича 29 апрель куни кенгайтирилган йиғилиш ўтказмоқчимиз. Шу куни Иккинчи лига бўйича бадал тўлови суммасини ҳам кўриб чиқамиз. Ҳозирда бизга 10 та жамоадан иштирок этиш учун таклиф бор. Чемпионат 20 май санасидан старт олади. Биз футбол жамоаларини сонини кўпайтириш борасида туман ва шаҳар ҳокимларига тегишли тартибда хат билан чиқаяпмиз. Бу йилги мақсадимиз Фарғона вилоятида Иккинчи лигада иштирок этадиган футбол клублари сонини 20 тадан кам бўлмаслигига эришмоқчимиз.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика