Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  25 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  5 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

Мулоҳаза учун мавзу. "Навбаҳор" бош мураббийи ким бўлади? News

Мулоҳаза учун мавзу. "Навбаҳор" бош мураббийи ким бўлади?

Самвел Бабаяннинг кутилмаганда истеъфога чиқиши ортидан энди "Навбаҳор"ни ким бошқариши муҳокама марказига чиқди.

Наманганда ишлаш, ундаги босимга дош бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Самвел Бабаян "лочинлар" билан 3 йиллик фаолияти давомида буни бошидан ўтказди. Клуб аввалги йилларга нисбатан яхшигина юқорига сакрагани ҳам мухлисларни қониқтирмади, чунки улар чемпионликни исташмоқда. Балки клуб ортда қолган даврда тажрибали футболчиларга суяниш стратегиясидан воз кечиб маҳаллий ёшларга имкон берар, балки бошқача йўл тутар. Биз эса мазкур йўлларга мос мураббийлар номзодларини кўриб чиқамиз. Янги мураббий келгунига қадар олдиндаги икки ўйинда жамоани Григорий Колосовский бошқариб туради. 

Илҳом Мўминжонов ( сўнгги жамоаси "Нефтчи")

Бу ном наманганлик мухлислар учун бегона эмас. Ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида клубда ном қозонган. Эсимда 2016 йил клубдаги барқарорсизликлар даврида мавсум якунланишига 2 та тур қолганида "Навбаҳор"ни қабул қилиб олган мураббий плей-офф орқали бўлсада жамоани кучлилар сафида олиб қолганди. 2017 йил эса ўрта ўринларни банд қилган, 2018 йил бронза медаллари қўлга киритилишида асосий ишни бажарган. Бугунги ҳолат, шароитдан келиб чиқсак "Нефтчи"дан сўнг ҳеч бир жамоада кўриниш бермаган Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор"ни бошқариш учун дастлабки номзод дея оламиз. Албатта, бу ерда кўпроқ раҳбарият, вилоят ҳокимининг хоҳишига боғлиқ. Мутахассиснинг Хайрулла Бозоров билан муносабатлари яхши бўлган. Энди Шавкат Абдураззоқов билан қандай келиша олиши муҳим. 

Сергей Лушчан ("Одил Аҳмедов ФА" техник директори)

Юқорида айтганимиздек, клуб кейинги даврда юлдузлардан воз кечган ҳолда ўз йўналишини ўзгартириши эҳтимоли йўқ эмас. Бунда жамоа кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътиборни оширади. Табиийки, "Навбаҳор"га шунга мос равишда мураббий танланади. Бунда Сергей Лушчан мос келиши мумкин. "Бунёдкор"да ёшлар билан самарали ишлаган, бир қанча футболчиларни кашф қилган Сергей Иванович "Сўғдиёна" ва "Динамо"да кўп ишламади. Ўтган йилда Беларусь клуби академиясида фаолият олиб борди. Ҳозирда эса "Одил Аҳмедов ФА"да техник директор лавозимида ишламоқда. Агарда Лушчан "Навбаҳор"га келса унга қандай шароит ва йўлга тушиб олиш учун қанча вақт берилишига кўп нарса боғлиқ бўлади. Ёшлар билан эса барқарор натижа бирданига келмайди. 

Тимур Кападзе ("Олимпик", Ўзбекистон ОТЖ устози)

Биздаги маълумотларга қараганда "Навбаҳор" мураббийлари шорт-листида Тимур Кападзе варианти ҳам бор экан. Кападзе ишлаган жойида натижа қилган ва қила оладиган мураббийлар тоифасига киради. "Қўқон-1912", "Локомотив"ни қийин аҳволда қабул қилиб олиб якунда Суперлигада олиб қолганди. "Олимпик" ва ОТЖ билан қандай натижаларга эришгани барчага маълум, ортиқча лекцияга хожат йўқ. Лекин Кападзенинг олдига клуб раҳбарияти қандай мақсад ва вазифани қўяди? Ёшлар билан ишлашми ёки тажрибали номлар билан бугунги йўналишида давом этиш? Фикримча, Тимур Тохировични кўндиролган тақдирда ҳам жамоани бу мавсум қабул қилиб ололмаса керак. Биринчидан олдинда Париж Олимпиадаси кутмоқда, иккинчидан "Олимпик" билан мавсумни тугатиб қўйиш. Барчасини вақт кўрсатади. 

Бахтиёр Ашурматов (Сўнгги иш жойи "Турон" жамоаси)

"Навбаҳор" учун бегона бўлмаган мураббийлардан яна бири Бахтиёр Ашурматов ҳисобланади. Тажрибали мутахассис 2014-2015 йилги мавсумларда жамоани бошқарган эди. Ўшанда унинг бошчилигидаги "лочинлар" камтарин таркиб, кам бюджет билан ўрта ўринларни эгаллашган. Қолаверса, у вақтда Ашурматов мураббийликка энди кириб келган йиллар эди. Ундан сўнг яна бир нечта жамоаларда фаолият олиб борди, анча вақт ўтди. Бугунги ва 10 йил аввалги "Навбаҳор" ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор. Мураббий мавсум ўртасида қабул қилиб олган тақдирда йилни қандай кайфиятда якунлаши қизиқ бўлади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган, кубок ва чемпионатда соврин олиш имконияти бор. Бу эса ўзига яраша босим юклайди. 

Легионер мураббий 

Агарда у чемпионатимизга таниш бўлса яхши. Аммо янги мураббий олиб келган тақдирда "Навбаҳор" вақтдан ютқазиши мумкин. У мураббий футболчилар, чемпионат темпига, даражасига мослашишига барибир фурсат сафрлайди, таркибни йиғади, бир ой тайёрлайдими ёки йўқ иккинчи давра бошланади. Клуб унинг олдига келиши биланоқ чемпионлик вазифасини қўймаслиги кундек равшан. Агарда бу йилги натижалар қурбон қилиниб, кейинги йилга тайёргарлик сифатида қаралса, унда хорижлик мураббийга ишонч билдириши ҳам мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика