Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  50 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21

Муҳсин Низомиддинов: "90 дақиқа ҳужум қилдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади" News

Муҳсин Низомиддинов: "90 дақиқа ҳужум қилдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Бухоро"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Рақибда битта вазият бўлди ва саросима натижасида гол ўтказиб юбордик. 90 дақиқа давомида ҳужум қилиб, вазиятлар яратдик, аммо "Бухоро" қўриқлаётган дарвозага тўп кирмади. Кейинги ўйинни "Арал"га қарши ўтказамиз. Бугунги ўйинни қайта кўриб чиқамиз. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Про лигада дастлабки икки ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Кейинги ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Бундай натижалар қайд этилишида янги ўйинчиларнинг киришиб кета олмагани сабаб бўлиши мумкин...

- Таркибимиз 90 фоиз ўзгарди. Бу баҳона эмас. Бизда етарлича вақт бор эди. Қолаверса, жамоани 60-70 фоиз ёшартирдик. Футболчиларни ёмон деб бўлмайди. Улар ҳали бир-бирига мослашади. Ҳали энди иккита тур ортда қолди. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика