Latest news

01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  400 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4

Муҳаммадқодир Рахимберганов: "Энг олий мақсадим – Европа гранд жамоаларида тўп тепиш" News

Муҳаммадқодир Рахимберганов: "Энг олий мақсадим – Европа гранд жамоаларида тўп тепиш"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод футболчи Муҳаммадқодир Рахимберганов янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

- Ўзингизни батафсилроқ таништириб ўтсангиз...

- 2001 йил 11 мартда Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғулганман. Оилада 6 кишимиз – отам, онам, акам ва 2 та укам. Оилада фақат мен спорт билан ошна тутинганман.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида...

- Футболдаги илк сабоқларни 5 ёшимдан бошлаб Ойбек акадан, профессионал футболга қадар Ислом Абдушариповдан ўрганганман. Профессионал футболчи бўлиб шаклланишимда Александр Ежовнинг хизматлари беқиёс. Кейинчалик Александр Хомяков, Тачмурод Агамуродов ва Темур Кападзедан сабоқ олиб келяпман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Тайёргарлик жараёнлари қандай ўтяпти?

Ушбу мавсумдан умидим катта, шу боис жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрямиз. Йиғин жуда қизиқарли ва яхши даражада бўлиб ўтмоқда. Умумий гуруҳ машғулотларидан ташқари индивидуал тарздаги машғулотларни олиб боряпман. 

- Олган жароҳатингиз ва жисмоний ҳолатингиз борасида нима дея оласиз? 

- Олдинги мавсум бошида кичик жароҳат олгандим, ҳозир тўлиқ тузалдим ҳамда бор кучим билан машғулотларга зўр берганман. Жисмоний ҳолатим айни вақтда қониқарли даражада, янги мавсумга қадар аъло даражага етказиб олишга ҳаракат қиляпман.

- Нега "Олипик"дан кетиб, "Хоразм"га ўтдингиз?

- "Олимпик" футбол клуби бош мураббийи Темур Кападзе жамоани аъло даражада шакллантирган, у ерда ўзим учун жуда кўп нарса ўргандим. "Олимпик"ни ўйин амалиётим озроқ бўлганлиги сабабли тарк этдим. Мен учун ҳозирги пайтда энг муҳуми ўйин амалиёти деб биламан.

"Хоразм" футбол клубига келишни ундаган асосий нарса, аввало, шу эл фарзандиман, шу жамоадаги ўйинларим орқали футбол жамоатчилиги назарига тушдим, энг асосийси, клуб раҳбариятининг менга бўлган ишончи мени бу ерга келишга ундади.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

Аввало, "Хоразм" мухлислари ва мураббийларининг ишончини оқлаб, шу жамоага фойдам тегишини хоҳлайман. 

Шу кунларда рус ва инглиз тилларини ўрганиш ишларини бошлаб юбордим. Энг олий мақсадим – Европа гранд жамоаларида ўйнаш, шу сабабли ҳар тарафлама тўла тайёр бўлиш лозим деб биламан.

- Футболдаги кумирингиз ким?

- Жаҳон футболида Муҳаммад Салоҳ. Ўзбекистонлик футболчилардан эса Жалолиддин Машариповнинг ўйинларини мунтазам кузатиб бораман.

- Суҳбат якунида айтмоқчи бўлган сўзларингиз...

Нима дейишим мумкин, "Хоразм"да мухлислар қуршовида ўйиним ҳар доим яхши чиққан. Янги шаклланаётган жамоамиз билан ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика