Latest news

13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  10 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  1 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  5 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  5 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади" News

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"

"Андижон" клуби ёзги трансфер чоғида таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олаётганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар" аъзосига айланган янги ўйинчилар орасида ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Усмонов ҳам бор. "Пахтакор"да тўп тепган асли андижонлик йигит ўз уйига қайтди ва энди "Андижон" шарафини ҳимоя қилади. Усмонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берар экан, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Муҳаммадали, иккинчи даврадан фаолиятингизда янги саҳифа очилмоқда. Бундай янги чақирувга қанчалик тайёр эдингиз?

- Барча андижонликларга, футбол мухлисларига, "Ультрас Бургут" аъзолари, ҳамма-ҳаммага ассалому алайкум. Насиб қилса, иккинчи даврадан фаолиятимда янги саҳифа очилади. "Андижон" клубига, мураббийлар штабига чақириб, ишонч билдиргани учун катта раҳмат. Албатта, чақирувга тайёр эдим, чунки ўзингиз билганингиздек, ўйин амалиётисиз қолгандим. Шу сабабли кетишим керак эди. Кетишимни олдиндан билардим. Мен ўйнашни истаётгандим. Худо хоҳласа, "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, ўзимни кўрсатиб, соғлом рақобат қилишга ҳаракат қиламан.

- "Андижон" билан Тожикистон йиғинида қатнашдингиз. Қандай таассуротлар қолди?

- Албатта, жамоа билан Тожикистондаги йиғинда бўлдим. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Жамоадошларимга раҳмат, ҳаммаси илиқ кутиб олиб, яхши қабул қилишди. Ҳамма билан жуда яхши чиқишиб кетдим. 

- Янги жамоада 99-рақамни танладингиз. Бу сизнинг ёқтирган рақамингизми?

- Рақам масаласига келадиган бўлсак, ёқтирган рақамларим ичида бу ҳам бор. Шунинг учун 99 ни танладим. Аввало, рақам ўйинчини эмас, ўйинчи рақамни безаб туради. Худо хоҳласа, яхши ўйинлар кўрсатсак, 99-рақам янада чиройли бўлиб кўринади.

- Мухлислар сизни хурсандчилик билан қарши олдилар ва ҳамма янги ўйинчилар қатори сиздан ҳам умидлари катта. Уларнинг қўллаб-қувватлаши сизга қўшимча мотивация бағишлаяптими?

- Мухлисларнинг бундай илиқ кутиб олиши ўзим учун ҳам бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади, чунки ҳар бир футболчининг орзуси мухлисларнинг қалбидан жой олиш. Менга ишонч билдиришяпти ва Худо хоҳласа, бу ишонч албатта оқланади.

- Иккинчи даврада олдингизга қўйган вазифангиз қандай?

- Иккинчи даврада олдимга қўйган вазифам – чиройли ўйинлар ва голларим билан мухлисларни хурсанд қилиб, жамоамга ёрдам бериш. Осиё Чемпионлар Лигаси 2да ҳам ижобий натижаларга эришиш вазифамиз ҳисобланади. 

- Ўз уйингизга қайтдингиз ва қачондир шу ҳолат юз бериши керак эди. "Пахтакор"дан "Андижон"га ўтишингизни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Мен уйимга қайтдим. Инсон ўз уйида қанчалик эркин бўлишини биласиз. Насиб қилса, бундай эркинлик билан янада кучлироқ бўлиб, биз барчасини албатта уддалаймиз. Мухлисларимизга раҳмат. Бизни қўллаб-қувватлаб туришса, албатта вазифани бажарамиз. Олға, "Андижон"!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика