Latest news

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  35 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Моуринью "Милан" билан ўйиндаги ҳакамлик ҳақида: "Рома" мухлисларига ҳурматсизлик ғазаблантирди" News

Моуринью "Милан" билан ўйиндаги ҳакамлик ҳақида: "Рома" мухлисларига ҳурматсизлик ғазаблантирди"

Кеча тунда Италия А Серияси 11-тури доирасида "Рома" жамоаси ўз майдонида "Милан"га имкониятни бой бериб қўйди - 1:2.

Учрашувдан сўнг римликлар устози Жозе Моуринью ҳакамларнинг ишидан норози эканлигини яшириб ўтирмади. Рим клуби футболчилари Златан Ибрагимович уларнинг жарима майдончаларида йиқилганидан сўнг пенальти белгиланганидан кескин норози бўлишди.

Португалиялик ҳакамларни тўғридан-тўғри танқид қилмади, лекин уларни Рим клуби ишқибозларига ҳурматсизликда айблади.

"Рома" мухлисларига ҳурматсизлик мени ғазаблантирди. "Милан"ни табриклайман, бундан ортиқ гапиришни хоҳламайман. "Рома" мухлислари ва клубимизни яхши кўрадиган ҳаммага нисбатан ҳурматсизликдан ғазабдаман. Ўйинчиларимни кийиниш хонасида ушлаб турдим, уларга ҳакамларни ёнига боришга имкон бермадим. Биз ҳиссиётларимиз назоратини сақлаб қола олдик", - дея Моуриньюнинг сўзларини келтирди "Football Italia".


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов кечаги беллашувнинг 80-дақиқасида ҳимоячи Рик Карсдорпнинг ўрнига захирадан майдонга туширилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика