Latest news

10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9

Мостовой Ўруновнинг "Спартак"даги келажаги ҳақида гапирди News

Мостовой Ўруновнинг "Спартак"даги келажаги ҳақида гапирди

"Спартак" собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой хавбек Остон Ўруновнинг "Уфа"даги ижарадан сўнг Москва клубига қайтгани ҳақида гапирди.

"Агар сиз айтмасангиз, мен ҳатто Ўруновнинг "Спартак"да эканлигини ва клубга тегишли эканлигини эсламасдим ҳам. Мантиқан қарасангиз, Остон майдон марказидаги ўйинчи, жамоадаги марказ эса ўйинчилар билан тўла. Шу сабабдан, менимча, у учун яна қандайдир вариантлар излашади".


Собиқ ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, унга "Спартак" мураббийлари ва раҳбариятини тушуниш қийин.

"Бизда Бакаев керакмас бўлиб қолди. Тилни 20 миллионга сотиб олишди, у ҳам керак бўлмай қолди. Остонни олишганида, бизга керак деб бақиришди. Ҳа, у қайтди. Аммо, Ўрунов қаерда ва кимнинг ўрнида ўйнайди? Аммо, барчаси унинг қўлида. Марҳамат қилиб, исботла. Балки, мураббий уни ҳозир пайқаб қолар. Аммо, яна айтаман, барчаси мураббийга эмас, клубдаги инсонларга боғлиқ. Улар Ўрунов бизга керакмас дейишлари мумкин", — дейди у.


Мостовой шунингдек 21 ёшли ўзбекистонлик футболчининг "Торпедо" ёки "Химки"га эҳтимолий ижараси ҳақида гапирди.

"Катта эҳтимол билан, шундай вариант. "Торпедо" Россия Премьер-лигасида ўзининг ўрнини эгаллаш учун чиқди. "Химки" эса амаллаб лигада қолди, шу сабаб уларга ўйинчилар керак. Воқеалар ривожи шундай кўриниш олишини истисно этмайман", — дейди собиқ ярим ҳимоячи.


Ўрунов ўтган мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушди. Хавбекнинг Москва клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика