МОҚ бош котиби: «Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановнинг клублари футболчиларни Осиё кубогига қўйиб юбормаслик ҳуқуқига эга, бироқ…»
30 mar 15:36
News
МОҚ бош котиби: «Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановнинг клублари футболчиларни Осиё кубогига қўйиб юбормаслик ҳуқуқига эга, бироқ…»
Бугун МОҚ мажлислар залида Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда МОҚ бош котиби Ойбек Касимов футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси етакчи футболчиларининг Осиё кубогида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳақида фикр билдирди.
«Турнир бўлиб ўтадиган вақт ФИФА кунларига тўғри келмайди. Шунинг учун етакчи футболчиларимизни клублари ушбу Осиё кубогига қўйиб юбормаслик ҳуқуқи эга. Лекин биз ҳозирги кунга келиб ЎФА ва МОҚ раҳбарияти билан Россия ва Франция клублари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Худо хоҳласа, ушбу футболчиларни Ўзбекистон У-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогида кўрамиз», — деб фикр билдирди Ойбек Касимов.
Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
08:20
"Ланс" сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади 5
Comments