Latest news

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  6 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

"Mixed zone". Ҳожимат Эркинов: "Жамоамга фойдам тегса, "танк" бўлишга ҳам розиман" News

"Mixed zone". Ҳожимат Эркинов: "Жамоамга фойдам тегса, "танк" бўлишга ҳам розиман"

Бир неча соатлар олдин U-23 Осиё чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Рақиб дарвозасига 6та гол урган вакилларимиз муҳим уч очкога эга бўлди. Бу эса кейинги босқич масаласини ҳал қилинганини англатади. Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Хожимат Эркинов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун битта мени эмас, Ўзбекистоннинг  "бенефиси" бўлди. Мазкур ютуқ бизни қўллаб - қувватлаган бутун халқимизники. Жиддий тайёргарлик кўрганимиз ўз самарасини берди, деб ўйлайман", - дейди Ҳожимат Эркинов. 

- Шарҳловчи Даврон Файзиев сизни "танк", деб атади. Бу қанчалик ёқимли туюлди?

- Жамоамга фойдам тегса, "танк" бўлишга ҳам розиман. 

- Рақиб ҳимоясида бугун эркин ва бемалол ҳаракат қилдингиз. Қатарни ўрганиш жараёнида уларнинг мудофаасидаги камчиликларни кўрганмидингиз?

- Туркманистон билан ўйин тугаши заҳоти Қатарни ўрганишни бошлаган эдик. Беллашувгача қисқа вақт қолгани боис фақат рақибнинг ўйинини таҳлил қилдик.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика