Latest news

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз" News

"Mixed zone". Жасур Жалолиддинов: "Ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз"

U-23 Осиё чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (1:0) учрашувидан сўнг футболчиларимиз фикрларини билдирди.

Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов махсус микст-зонада ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.


"Учрашув қийин бўлишини билган эдик. Иккинчидан Туркманистон ҳимоядан ўйин ташкил қилиши кутилганди. Бунга тайёр эдик. Биласиз, биринчи учрашув доим қийин ўтган. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланганимизда янада осонроқ бўларди, деб ўйлайман. Муҳими турнирни ғалаба билан бошлаш. Худо хоҳласа навбатдаги баҳсларда бундан ҳам яхши ҳаракат қиламиз. Чунки барчамиз учун илк Осиё кубоги ҳисобланади. Шундай экан ғалабали юришимизни давом эттиришимиз керак",- дейди Жасур Жалолиддинов.

 


- Очиғи бу ўйиндан кўп нарса кутилганди. Балки босим тўсқинлик қилгандир...

- Футболда 6:0га ҳам, 1:0га ҳам 3 очко берилади. Туркманистон футболчилари чуқур ҳимояланишди. Агар тезкор гол урганимизда ҳаммаси ўзгариб кетарди. 

- Қисқа вақтда терма жамоа Қатар билан ўйинга тикланишга улгурадими?

- Аввало тикланишга, кейинги кун эса ўйиндан олдинги машғулотга эътибор қаратамиз. 

- Гуруҳдаги рақибларимиз ўзаро дуранг ўйнашди. Бу бизга қанчалик енгиллик беради?

- Шунинг учун ҳам ғалаба зарур эди. Айни пайтда биринчи ўриндамиз. Ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз. Саудия Арабистони билан ҳам тенгма-тенг ўйнаган пайтимиз бўлган. Қайсидир терма жамоани ажратиб кўрсата олмайман. 

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика