Latest news

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Mixed Zone. Арчие Анри: "Биз бу мусобақада чемпион бўлишимиз шарт" News

Mixed Zone. Арчие Анри: "Биз бу мусобақада чемпион бўлишимиз шарт"

Юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати 1-тур учрашувлари якунланди.

Мусобақа фаворитларидан бири саналган Япония биринчи турда БААга қарши майдонга чиқди. 

Қизиқарли кечган баҳсда Го Оива шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг Япония U-23 жамоаси Арчие Анри билан суҳбатлашдик.


- Ғалаба билан табриклайман, ўйин ҳақида фикрингиз...

- Раҳмат, бугун ажойиб ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи бўлимда тўп қўлимга тегиб пенальти белгиланди ва жамоамга панд бериб қуйишим мумкин эди.

- Сиз японияликка ўхшамайсиз, бу эса бизни бироз ҳайрон қолдирди...

- Мен ярим америкалик ва ярим японияликман.

- Бу турнирга аниқ мақсад қўйилганми?

- Албатта, биз бу мусобақада чемпион бўлишимиз шарт. Биз U-21 жамоаси бўлсак-да олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қуйилган.

- Гуруҳингизда ким фаворит деб ўйлайсиз?

- Гуруҳимизда барча жамоа кучли, бу турнирда кучсиз жамоалар қатнашмайди.

- Сиз ҳимоячисиз ва бугун рақиб жамоасининг қайси футболчилари сизга қийинчилик туғдирди?

- 9-рақамли ўйинчи (Абдулраҳмон Алнақби - тахр.) - гавдаси кичик ва жуда ҳам тез югурар экан. Бу футболчини тўхтатиш учун яхшигина тер тўкишимга тўғри келди.  


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика