Latest news

09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  1 09:15Ямал тарихга кирди  5 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  9 08:09Месси Дембелени табриклади  7 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  120 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди" News

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди"

Суперлиганинг 2022 йилдаги мавсуми якунига етди. Фарғонанинг "Нефтчи" 9-ўринни қўлга киритди.

Хўш, якунланган мавсум жамоа етакчи аъзоси Мирзоҳид Ғофуровда қандай таассурот қолдирди. Футболчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Якунланган мавсум ҳақида гапирсак, шахсан чемпионат баҳслари олдинги мавсумларга қараганда бошқача ўтди. Айтайлик, мен ҳам мавсумни ўзим учун янги жамоада бошлаганим билан айтса бўлади. Шунингдек, ҳамма гувоҳ бўлдики, мавсумни интригаси сўнгги турларга қадар сақланиб турди. Нафақат чемпионлик учун ҳам ва қуйи лигага тушиб кетмасликка ҳам кураш қизғин давом этди.

Жамоамиз мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни истаганди. Айтайлик, мақсадларга яраша тайёргарлик олиб борилган эди. Селекция ишлари ҳам яхши бўлганди. Назаримда бу йилги йиғилган янги жамоага кўпррқ омад етишмади. Лекин бу футбол кимдир ютади ва кимдир ютқазади.

Мен бирор-бир баҳсни оғир ва енгил ўйинлар тоифасига ажратмаган бўлардим. Чунки нафақат бизда балки умумий чемпионатимизни ҳар бир уйини муросасиз ва курашларга бой ўтди деб ўйлайман.

"Нефтчи"даги келажагим? Тўғриси, олдимда таклифлар бор,  буни яширмайман. Лекин кейинги фаолиятимни қаерда давом эттиришим тўғрисидаги қарорни оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, кейин бир тўхтамга келаман", - дея сўзларини якунлади Ғофуров.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика