Latest news

10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  0 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  2 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  7 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  9 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  244 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5

Мирзоҳид Ғофуров: "Жамоамиз 20 та учрашувда мағлуб бўлмади, лекин кутилмаган мағлубиятлар ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди" News

Мирзоҳид Ғофуров: "Жамоамиз 20 та учрашувда мағлуб бўлмади, лекин кутилмаган мағлубиятлар ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди"

Тажрибали химоячи Мирзохид Ғофуров мавсум якулари бўйича клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Якунланган мавсум энг эсда қоларли мавсумлардан бири бўлди. Очиғини айтсам, мавсум давомида "Нефтчи" жамоаси медаллар учун курашда ҳақли ўйин кўрсатди, лекин якунда бешинчи ўрин билан тугатдик. Худо хоҳласа, янги мавсумда ушбу кўрсаткични яхшилашга уриниб кўрамиз.

- Ўз ўйинингиздан қониқдингизми?

- Футболчининг ўйинига кўпроқ мураббий баҳо беради. Мураббийларнинг кўрсатмаларига аниқ амал қилдим, шекилли. Мавсум давомида ҳар учрашувга бошланғич таркибда майдонга туширишди. Ўзимга келсак, мавсум давомидаги ўйинларимдан қониқдим, аммо мухлислар қандай фикрда эканликларини ҳам билиш керак (кулади).

- "Нефтчи" фаолиятингизда муҳим ўрин тутган жамоалардан ҳисобланади. Клубдаги ўйинларингиз орқали янги даражага кўтарилдингизми?

- Албатта, "Нефтчи"да аҳил жамоа тузилган. Тартиб-интизом бор жойда албатта футбол ривожланади. Бундан ташқари, жамоада футболчилар, мураббийлар ва клубнинг барча ходимлари бир-бирлари билан жуда яхши муносабатда. Бу йилги натижаларга эришишимизга ҳам асосий сабаблардан бири аҳил жамоа тузилганлиги деб ҳисоблайман.

- Жамоамиз сафида бу йилги энг сермаҳсул футболчи ва 26 учрашувда доимий харакат қилган футболчи бўлдингиз. Бунинг асосий сабабларини айтиб берсангиз...

- Бу хақда боя гапириб ўтдим. Виталий Григорьевич кўрсатмаларини майдонда тўғри бажаришга ҳаракат қилдим. Сермаҳсуллик бўйича гапирадиган бўлсам, майдонда уч очко олиш учун гол урувчи футболчининг фамилияси иккинчи даражали, деб ҳисоблайман. Асосийси, шу голлар ва узатмалар жамоамиз фойдасига ишлаши керак. 

- Мавсум давомидаги энг яхши ва энг аламли ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Аламли томони, жамоамиз 20 та баҳс давомида мағлубиятга учрамади, 21-турга келиб эса "Насаф" клубига қарши беллашувда рақиб билан тенгма-тенг ўйнаган ҳолда мағлубиятга учраганимиз бўлди. Мавсумни мағлубиятсиз сериялар билан якунламоқчи эдик. Афсуски, ўхшамади. Шундай бўлса-да, мусобақа жадвалига назар ташласак, энг кам мағлуб бўлган жамоа "Нефтчи" ҳисобланади. Энг ёқимли ўйинларга келсак, мусобақадаги ҳар бир ғалаба қозонган ўйинимиз мен учун энг яхшиларидан бўлди ва албатта амалдаги чемпион "Пахтакор" жамоасини уйда ҳам, сафарда ҳам муғлуб этганимиз – бу албатта ёқимли.  

- Келаси мавсумда мухлислармиз жамоамиздан бу йилги натижадан ҳам яхши натижа кутишади. Бу сизга босим ўтказмайдими?

- Йўқ, хаммаси кўнгилдагидек бўлади. Янги мавсум интригаларга бой бўлади ва мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришса, олдимизга қўйилган вазифаларни албатта бажарамиз.

- Наманганда гол уришингизга ишонганмидингиз?

- Аввал айтиб ўтганимдек, ким гол уриши аҳамиятсиз. Асосийси, шу голлар жамоамиз учун фойда келтирса, шуни ўзи етарли деб ҳисоблайман. Умуман олганда, ҳимоячининг гол уриши ёқимли иш (кулади). 

- Жамоамиз мухлислари ҳақида фикрларингиз ва янги мавсумда уларга нималарни ваъда қила оласиз?

- Мавсум давомида стадионга келиб, жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлаб туришларини хоҳлар эдим. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга жуда кўпчилик омад тилаб ёзади. Мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Уларнинг кўмаги билан яхши мавсум ўтказа олдик. Шу аснода яна бир нарсани қўшимча қилиб кетсам, жамоамиз 20 та учрашувда мағлуб бўлмади, лекин кутилмаган мағлубиятлар ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди. Шу пайтда жамоага мухлисларнинг далдаси айни муддао бўлар эди, деб ҳисоблайман. Мухлисларга мурожаатим: "Нефтчи"ни яхши кунида, ҳам ёмон кунида ҳам бир хилда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан ва биз янги мавсумда натижаларни албатта яхшилашга ҳаракат қиламиз!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика