"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди
12 jan 09:52
News
"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди
"Менда бор-йўғи бир неча кун қолганини англаяпман ва шу билан бирга, қанчадан-қанча одамлар менинг ёнимда бўлганини ҳам ҳис қиляпман — бу хотираларни умрим давомида қадрлаб юраман. Ҳаёт оғир, аммо атрофда барибир жуда кўп гўзаллик бор.
Ҳаёт кўтарилиш-қулашлардан иборат ва инсон дуч келадиган оғриқни ҳеч ким тўлиқ англай олмайди. Охирги икки йил мен учун айниқса оғир ва ҳолдан тойдирувчи бўлди. Катта алам билан сизга шуни маълум қиламанки, мен соғлиғим учун курашяпман — айнан шу сабабли узоқ вақт ижтимоий тармоқларда кўринмадим.
Мен аччиқ ҳақиқатни қабул қилишга мажбур бўлдим: аҳволим ўта оғир ва энди мен ҳаётнинг ўзи учун курашяпман. Бу даврда сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва дуоларингиз мен учун катта тасалли бўлар эди. Оилам билан бирга курашяпмиз ва охирги нафасимгача таслим бўлмайман.
Мен гўзал ёшликни бошдан кечириш бахтига эга бўлдим ва яна кўп ишлар қилишим мумкин эди. Жуда кўп одамларга шахсан миннатдорик билдиришни истардим. Бироқ бу имкониятга эга бўлмаслигим мени қаттиқ ранжитади".
Similar news
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Comments