Latest news

22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  0 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  23 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  23 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  13 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1

Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим» News

Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим»

«Насаф»га қарши баҳсдан кейин Мирзад Механович «Андижон» матбуот хизмати учун интервью берди.

- Мирзад, биринчи марта «Бобур арена»да ўйнадингиз ва бу очилиш учрашуви эди. Атмосфера ҳақида қандай тасаввур қигандингиз?

- Аввало, бизни қўллаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга каттакон раҳмат айтмоқчиман. Ростини айтсам, шундай муҳитни кутгандим. Чунки бу ернинг ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи рақамли томошабинлар ҳисобланишини кўп эшитгандим. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим.

- 1:1 натижаси билан якунланган учрашув борасида нима дея оласиз?

- Айтиш керак, биз бу ўйинларни ютишни истагандик. Бу орқали мухлисларимизни бахтиёр қилиш мақсадимиз бор эди. Ўйлайманки, беллашувларни ёмон ўтказмадик ва майдонда боримизни бериб тўп сурдик. Айниқса, иккинчи баҳсда жонбозлик кўрсатдик, ахир чемпионларга қарши тўп сурдик.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб клубларда ўйнагансиз ва бу каби мухлисликни олдин яна қаэрларда кўргансиз?

- Бизда — Боснияда «Железничар

Сараево»нинг фанатлари шунақа. Шунингдек, «Ордабаси»да ўйнаб юрган кезларимда бизни қўллаш учун стадионга 20 минг ишқибоз ташриф буюрганди. Бу ерда ҳар бир уй ўйинимиз учун стадион доим ишқибозларимиз билан тўлиб тошишини эшитдим. Бунга ўзим ҳам бевосита гувоҳ бўлдим. Бундай қўллаб-қувватлашдан кейин жамоа ҳам 100 фоиз тўлиқ куч билан ўйнайди.

- Учрашув давомида сизга яна нималар ёқди?

- Менга йигитларнинг юраги ёниб ўйнашлари жуда ҳам ёқди. Жамоада янгилар кўп ва бир-биримизни тушуниб олиш учун бироз вақт талаб қилади. Шуни ишонч билан айтаманки, ўйиндан-ўйинга ўтиб боргани сайин биз бир-биримизни сўзсиз тушуна бошлаймиз.

- Май ойида Суперкубок ўйинида айнан «Насаф» билан ўйнаймиз. Энди сиз ҳам ушбу рақибни яхшироқ биласиз...

- Суперкубоккача ҳали узоқ ва бу ҳақда ўйлашга эрта. Биз учун энг асосийси, «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳақида ўйлаш ва шунга тайёрланиш. Худо насиб қилса, янги мавсумдаги илк ғалабани айнан ўша баҳсда қўлга киритамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика