Latest news

12:15Саул: "Реал"да мухлислар йўқ, стадионга келасан ва ҳеч нарсани ҳис қилмайсан. "Маракана"да эса трибуналар доим тўла"  0 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  8 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0

Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда" News

Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"

Про лиганинг 18-тури доирасида "Жайхун" – "Локомотив" (2:5) учрашувидан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйин осон ўтмаслигини олдиндан билардик. Жамоанинг кайфияти яхши эди. "Жайхун"нинг ўйинларини кўргандик, улар қандай ҳаракат қилишларини тахлил қилгандик. Про лигадаги биринчи мавсум учун ўйинлар ёмон эмас. Машғулотларда йигитларга уларнинг ўйинларини яхши эканлигини, иқтидорли футболчиларини тушунтиргандим. "Жайхун" футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда, бу тахсинга сазовор", – деди Йеличич.

- Бугун "Жайхун" футболчиларига нима бўлди деб ўйлайсиз?

- "Локомотив" таркибида тажрибали футболчилар кўп. "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол босимсиз футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса олдимизга қўйилган вазифа бор ва бу футболчиларни бироз босим остига қўймоқда. Умуман олганда "Жайхун" яхши жамоа, улар бугун ёмон ўйнагани йўқ.

- 4:0 ҳисобидан кейин "Локомотив" бўшашиб қолди...

- Про лигада ўйинлар кўп эмас. Бундай пайтда футболчиларни доим ҳам алмаштира олмаймиз ва барқарорликни ушлаш ҳам қийинроқ. 4:0 дан кейин кам ўйин амалиётига эга футболчиларни майдонга туширдик. Улар мавсум давомида кўп ҳам ўйнагани йўқ. Ва албатта, 4:0 дан кейин фикрлаш ҳам ўзгаради ва одам бўшашади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика