Latest news

21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  0 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  207 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  49 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  2 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  20 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  1

Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик" News

Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кубок баҳслари ҳар доим ўзига хос. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Шогирдларим ёмон ўйнашмади. Ўйинни ўз қўлимизга олиб, дуранг қайд этишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда голга бўлган вазиятларда "Пахтакор" устунлик қилди. Сергеев осонгина гол уриб кетди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик, футболда бундай вазиятлар бўлиб туради. Энди ўйинни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. 13 апрель санасидаги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак" - деди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олмагандек, айниқса япониялик Наоаки Сенага. Захиралар бугун қанчалик иш берди?

- Ҳа, у ўйинга киришиб кета олмади. Бугун жамоа ютқазди, мен кийиниш хонасида ҳам шуни таъкидладим. Ҳозир кимнидир айбдор қилиши бефойда. Биз яхши вазиятлар яратдик, аммо улардан яхшироқ фойдаланишимиз керак эди. Масалан, Абдураззоқовнинг вазияти, дарвозага икки метрда тўғри зарба берса бўлди эди ёки Абдураҳмоновнинг вазияти. Муҳими, вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Энди ўйинни такроран кўриб чиқишимиз керак. Кейин эса бир хулосага келамиз. Масалан, рақиб футболчиси Жонатан Лукка осонгина майдон марказидан ўтиб кетди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида "Пахтакор" қанотлардан кўп ҳужум қилишга тайёргарлик кўрган эдик. Бугунги ўйин тарихга айланди, энди кейинги баҳсга эътибор қаратишимиз керак. Жароҳатланган футболчилар имкон қадар тезроқ сафга қайтади деган умиддаман.

- Азиз Ҳолмуродовни эртароқ майдонга тушириш варианти ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Ҳолмуродов жамоа ўйинини кучайтира олди...

- Футболчининг жисмоний тайёргарлиги ва жароҳатдан сўнг қанчалик тикланиб олганини инобатга олган ҳолда уни майдонга туширамиз.

- ОКМК бугунги мағлубияти билан гуруҳдан чиқиш вазифасини қийинлаштириб юборди. Кейинги учрашув эса "Насаф"га қарши. "Насаф"га қарши ўйинда босим кўпайиб кетмаяптими? Ушбу босимдан қандай чиқиб кетмоқчисизлар?

- Биз 13 апрелдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. "Насаф"га қарши кечадиган ўйингача кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Мен босимни ҳис қилмаяпман, сабаби бу футбол ва ҳар хил сценарий рўй бериши мумкин. Олдимизда яна иккита ўйин бор. Босим эса ёш футболчиларда бўлиши мумкин, улар шундай ўйинлар орқали ўсишга эришади. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. "Насаф"га қарши кечадиган баҳсга қадар ҳам ўйинларимиз бор. Мен ўйиндан ўйинга сакрамайман.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика