Latest news

23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  4 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Шиддатли, тезкор ва қарши ҳужумларга бой учрашув кўрдик. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. Бизда ҳам, "Локомотив"да ҳам бир қанча қулай имкониятлар кузатилди. Ҳеч қандай вақт чўзишларсиз, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ҳеч бир жамоа иккинчи рақам остида ўйнамади.

- Сиз футболчилик даврингизда чемпионат ва кубок учрашувига қандай қарагансиз? Ҳозирги футболчилар бунга қандай қарашади?

- Бошқаларни билмадим-у, лекин мен ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўрардим, ҳозир ҳам худди шундай. Майдонга тушгандан кейин ҳаммасини муҳим ҳисоблаб, майдонда астойдил тўп тепиш лозим.

- АГМК ушбу мавсумда бирорта "қуруқ" ўйин ўтказмади, ҳамма учрашувда гол ўтказмоқда. Саволим: сиз Тожикистон чемпионати футболчиси (Андрей Мишенко – таҳр.) эвазига ҳимояни кучайтира олдим, деб ўйлайсизми? Мишенконинг жорий мавсумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мавсум эндигина бошланди, ҳали тугамади. Жўжани кузда санаймиз. Тўйдан олдин ноғора чалмаймиз. Ҳозирча ёмон таассурот қолдираётгани йўқ.

- АГМКда ҳужум билан боғлиқ муаммо ҳам кўзга ташланмаяптими? 2 та ҳужумчи билан ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?

- Бу ҳақда бошида ҳам айтиб ўтганман. Чемпионат давомида буни амалга оширамиз. Қолаверса, бугун ҳам янги тактик схемада ўйин олиб бордик. Янги тактикани синовдан ўтказдик. Мавсум бошиданоқ кутилмаганда жароҳатлар кузатила бошланди. Секин-аста тўлиқ таркиб бўляпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб ҳаммасини татбиқ этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика