Latest news

10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  16 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90

Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса" News

Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"

Қишки трансферлар ойнасида "Қизилқум"ни тарк этган футболчи Миржалол Қосимов кейинги режалари ва ўтган мавсум ҳақида фикрларини билдирди.

- 2021 йилги мавсум ҳақида...

- Ўтган мавсум мен учун омадсиз ўтди, деб ўйлайман. Бунинг боиси майдонга кам тушдим. Қониқиш ҳосил қилганим йўқ.  

- Кам ўйин амалиёти берилганини сабаби нимада?

- Менимча асосий сабаб мураббийларнинг ишонмаганида. 

- "Қизилқум"да дебют қилган йилларингизда тез кўзга ташланган эдингиз. Кейинчалик диққат марказидан йўқолиб қолдингиз...

- Тўғри фаолиятим жуда яхши бошланди. Лекин кейинчалик сабабсиз захирада қолиб кетавердим. Ҳаттоки ўзим ҳам тушунмадим. 

- Айни пайтда қайси жамоалардан таклифлар бор?

- Ҳозирда Про лига клубларидан таклифлар тушяпти. Лекин ниятим Суперлигада тўп тепиш. 

- Жорий мавсумда жамоада рақобатни ошганига муносабатингиз...

-  "Қизилқум"да рақобат доим кучли бўлган. Мен рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика