Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!" News

Миржалол Қосимов: "Ниҳоят, тугади!"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.





"Ниҳоят, тугади! Бу йилги чемпионатимиз жуда қизиқарли ўтди. Менимча ўзим футболчи бўлганимда ҳам бунчалик масъулиятли ўйин бўлмаган. "Сўғдиёна"ни ва Улуғбек Бақоевни иккинчи ўрин билан табриклайман. Бугун кимга омад кулиб боққан бўлса ўша ютди.

Биз учинчи ўринни эгалладик, бу ҳам ёмон натижа эмас. Сабаби йил бошида таркибимизни 8 нафар футболчи тарк этганди. Шунга қарамай жуда яхши, жанговар жамоа туза олдик. Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳам иштирок этдик. Баъзи футболчиларимиз учун бундай нуфузли мусобақадаги илк иштирок эди.

Раҳбариятга, йигитларга биргаликда жуда ҳам қизиқарли мавсумни ўтказганимиз ва шундай коллектив туза олганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади. Шогирдларимдан хурсандман, улар билан ғурурланаман!", - деди Қосимов.

- Жамоага келганингизга 3 йил бўлди. Лекин бу мавсумда ҳам асосий муаммо ҳимояда бўлди. Ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоа учун балки марказга сифатли ҳимоячи керакдир. Айнан ҳимоячиларнинг хатолари туфайли кўплаб очколар йўқотилди.

- Бу нафақат бизда, терма жамоамиз ва бутун ўзбек футболининг муаммоси. Олдингидек Фарҳод Магаметов, Андрей Фёдоров каби ҳимоячилар ҳозир йўқ. Ҳа, легионер керак, лекин биз у қадар катта харажат қила олмаймиз. Легионер олсак ҳам ҳужумни кучайтириш ва ҳимояда ўз футболчиларимиздан фойдаланишга қарор қилгандик. Ҳозир дабдурсутдан қарор чиқариб бўлмайди. Буни бироз футболдан четроқ бўлиб ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Бир нарса борда, биз ҳам осмондан тушиб қолмаганмиз. Инсоф ўзига берсин, менга ҳам, барчамизга инсоф берсин. Бундай мухлислар Ўзбекистонда йўқ, мухлисларни алдаб бўлмайди. Биз ОКМК заводида оғир меҳнат қиладиган инсонлар ишдан кейин келиб хордиқ чиқаришлари учун ўйнаймиз. Ҳакамларга баҳо берадиган инсонлар бор, мен ўз ишим билан шуғулланишим керак.

- Кубок доирасида "Насаф" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида сиз эмас Хайрулла Каримов иштирок этганди. Бугун эса ўзингиз келдингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўзим билан боғлиқ. Чиққим келмади, шогирдимни юбордим. Негаки ҳалигача ўзимга келмадим. Ҳамма нарсани чегараси бор.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика