Latest news

22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  1 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  1 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  20 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  4 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади” News

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ОКМК - “Сурхон” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин бўлди. Суперлигада юзага келган танаффусдан сўнг ўйин ритмига қайтиб олиш қийин бўлади. Биз бунга тайёр эдик, аввалдан билган ҳолда тайёргарлик кўргандик.


“Сурхон” ўзига яраша “бошоғриқ” жамоа. Бугун улар биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Четлатиш қайсидир маънода бизнинг ҳам зараримизга ишлади. Йигитлар рақиб 10 киши қолди деб, хотиржамликка берилишди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз оғир ўтди. Иккинчи бўлимда ўйин тезлашди, кўпроқ югуришни бошладик. Охир-оқибат дарвозасига тўп киритдик ва бу гол ғалабамизга сабаб бўлди. “Сурхон” жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.


- Кейинги ўйинда “Насаф”га тўқнаш келасизлар. Бу учрашув учун қандай режалар бор?


- Албатта, биринчи навбатда бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. “Насаф” кучли жамоа, қаршиликлар бежизга жадвал пешқадами эмас. Жуда муҳим ва 6 очколик ўйин бўлади. Биз учун чемпионлик пойгасидаги охирги имконият деса ҳам бўлади. Ютсак, олдимизда имконият пайдо бўлади, ютқазсак эса йўқ.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика