Latest news

00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  0 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  2 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  2 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  2 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  48 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  5 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  13

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик" News

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"

Суперлиганинг 23-тури доирасида "Андижон" - ОКМК баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Авваламбор, мухлисларга миннатдорлик билдираман. Чунки ажойиб атмосферада футбол гувоҳи бўлдик. Ўйинга келадиган бўлсак, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз шубҳали туюлмоқда, офсайд бормиди йўқмиди, бу ўзларига ҳавола. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлимда жуда кўп меҳнат қилдик, лекин "Андижон" жамоаси тартибли ҳимояланди ва уларнинг дарвозасига йўл топа олмадик, рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Бир қанча вазиятларда, шунингдек, сўнгги дақиқаларда ҳам Хуршид вазиятдан гол уриши мумкин эди. "Андижон" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан.

- Бугун жамоангизга ғалаба учун нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Яратилган вазиятдан гол уриш керак. Биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимдаги каби шижоат билан ўйнаш керак эди. Рақиб бундай яхши ҳимояланиб турган вақтда кўп ҳам вазиятлар бўлмайди. Лекин шунда ҳам биз яхши вазиятларга эга бўлдик, бироқ бундан фойдалана олмадик.

- Иккинчи бўлимда Асадбек Собиржонов майдонга тушганидан кейин ОКМК жамоасининг ҳужумлари кўпайди. Уни асосий таркибда туширса бўлмасмиди?

- Агарда уни туширсак ҳам лекин деган савол берилиши мумкин эди. Ҳақиқатдан ҳам у ўйинга яхши қўшилиб кетди, бироқ тортишувли вазиятда ўзини бундай тутиши керак эмасди. Шундоқ ҳам вақт биз учун ишламаётганди. Бундай ҳолатда фақатгина футбол ўйнаш керак эди. 

Rating: +3   

Comments

+3   
26 sep 22:09:21
Saidjahon
ОКМК ни кейинги уйинларига омад тилайман.
   
26 sep 23:58:46
Don Karlo
Bu Andijon uchun emas, Chuvalchang nasaf uchun Qosimovi chipishmoqda...lanatilar!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика